Республика онкология илмий-амалий тиббиёт маркази химиявий терапия бўлими мудири Жамшид Ибрагимов бошчилигида КТМПда ва Ибрат қишлоқ врачлик пунктида беморлар қабул қилинди. Ж. Ибрагимов ва вилоят онкология диспансери врачи, координатор Содиқжон Алимов ҳамда рентгенологи Бахтиёр Мамарасулов, туман онкологлари Муҳаммаджон Қосимов, Қутбиддин Сайфиддиновлар ҳамкорлигида 15 нафардан зиёд беморлар текширилиб, керакли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Куннинг иккинчи ярмида ўтказилган йиғилишни поликлиника мудири Абдурасул Икромиддинов бошқарди. Пойтахтлик мутахассис Ж. Ибрагимов "Ўсма касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш ва ташхислаш масалалари" мавзусида маъруза қилди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир шифокор ўсма касалликлари бўйича билимга эга бўлиши шарт. Хасталик инсоннинг юрак, ўпка, жигар, мия ва бошқа аъзолари оғришидан ҳам бошланиши, қон айланиш ва асаб тизимларига, қўл-оёқлар оғришига таъсир этиши тўғрисида мисоллар асосида кенг маълумот берди. Саволларга тегишли жавоб қайтарилди.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.