Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартда қабул қилинган "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаларида автопаркни янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бинобарин, қисқа фурсатда 33 та "Дамас-амбуланс" санитар автомашинаси олиб келинди. Куни кеча мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 15 та янги автомашина тақдимоти бўлиб ўтди. Йил охирига қадар яна бир неча туркум автомобиллар вилоятдаги тез тиббий ёрдам бригадаларига етказиб берилади. Муддатини ўтаб бўлган эски автомашиналарнинг ўрни 100 дан зиёд янгилари билан тўлдирилади.
Р. МАМАДАЛИЕВ тасвирга туширган.