- Поликлиникамиздаги қулай шароитлардан, қишлоқ аҳлига кўрсатилаётган катта ғамхўрликлардан аҳоли хурсанд. Биз бугун кечагидан, эртага бугунгидан ҳам унумли, сифатли ва самарали ишлашга ҳаракат қиляпмиз, - деди 42-сонли ҚОП мудираси Зулхумор Халилова.
Анжуманда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"даги янгиликлар билан таништирилгач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Иброҳимжон Ходжиевга сўз берилди. Депутат аввало яшиқободликларни замонавий бинода тиббий хизмат кўрсатилаётгани билан қутлади. Бу эса соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2857-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида жойларда олиб борилаётган ишлар хусусида гапирди.
Анжуманда Учқўрғон ТТБ бошлиғи Муҳаббат Эсонбоева туман тиббиётидаги ютуқларни эътироф этаркан, галдаги вазифалар, ечими изланаётган муаммолар тўғрисида фикр юритди.
М. РУСТАМОВ.