- Курилди: 1347
Аввал хабар қилганимиздек, шу йил 27 - 28 октябрь кунлари вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида "Аёллар репродуктив тизими органларида хавфли ўсма касалликлари профилактикаси, эрта аниқлаш ва даволаш" мавзусига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди.
- Курилди: 885
Соҳа фаолиятидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар баробарида тиббий хизмат даражаси ва малакасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда хориждаги етакчи клиника ва тиббиёт марказлари билан алоқалар ривожланиб бораётганлигини таъкидлаш ҳам ўринлидир. Жорий йилнинг ўзида вилоятимиз делегацияси Ҳиндистонга, Россия Федерациясининг Свердловск ва Челябинск вилоятларига сафар қилди. Имзоланган ўзаро манфаатли меморандумларга мувофиқ ҳиндистонлик ва россиялик ҳамкорлар билан изчил иш олиб борилмоқда. Айни кунларда 22 нафар наманганлик шифокор Челябинск клиникаларида малака оширмоқда.
- Курилди: 908
Ҳозирда бутун дунёда қандли диабет хасталигининг олдини олиш, унга қарши фаол курашишга эътибор кучайтирилган. Кенг қамровли тарғибот-ташвиқот тадбирлари эса бу борада муҳим аҳамият касб этаётир. Айниқса, Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни арафасида мазкур масалага бағишланиб эндокринологларнинг анжуманлари ташкилланмоқда.
- Курилди: 835
Телекоммуникация ва ахборот-коммуникация технологиялари ечимлари бўйича дунёда етакчилар қаторида бўлмиш "Huawei Tech Investment Tashkent" ХК МЧЖ компанияси ("Huawei" бренди) мобиль қурилмалар яратишда ҳам ўз брендини фаол илгари суриб келмоқда. Бундан ташқари, инновацион қарашларга таянган ҳолда, компания таълим, тиббиёт, транспорт хизматлари ва жамоат ҳавфсизлиги соҳаларида ечимлар таклиф этмоқда. Компаниянинг Ўзбекистондаги муваффақиятли лойиҳаларидан бири "Электрон таълим" (e-Learning) бўлиб, у Ўзбекистоннинг кўплаб ўқув юртларида тадбиқ этилганди.
- Курилди: 1133
Доктор Мэрилис Корбекс
Дунёга танилган онкологлардан бири. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бачадон бўйни ва сут бези саратони касалликлари бўйича назоратчи етакчи мутахассиси. 100 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифидир.