- Курилди: 682
Сайдулло ШАРИФБОЕВ,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази
Наманган вилоят филиали врачи.
Дадам Абдулло Шарифбоевнинг қон босимлари кескин кўтарилиши умрларига зомин бўлишини ҳеч кутмаган эдик. Бирдан ҳушларини йўқотдилару, шу ётганларича юмилган кўзларини қайта очолмадилар. Врачлар зудлик билан тўғри ташхис қўйишга ожизлик қилишди, муолажаларига кечикишди, чамаси. Кейин билсак, мия инсульти 51 ёшли инсонни ҳаётдан эрта олиб кетибди. Ўшанда онам ва биз фарзандлар ўкиниб-ўкиниб армонли кўз ёшларини тўккан эдик. Ана кечаги кунги тиббиётнинг аҳволи.