Наврўз байрами арафасида таҳририят ходимларидан навбатдаги гуруҳининг кўҳна шаҳарларга сафари ташкил этилди. Беш кунлик саёҳат давомида ер юзининг сайқали ҳисобланмиш Самарқанд, қадимий ва навқирон Бухоро шаҳарларига борилиб, дунё сайёҳларини ҳайратлантираётган бетакрор обидалар, асору атиқалар билан танишилди. Улуғ аждодларимизнинг мақбаралари зиёрат қилинди. Сафар таассуротлари ҳақидаги мақола билан газетамизнинг келгуси сонида танишасиз.