"Ўзганинг ҳаққи тешиб чиқади" деган халқона ибора бежиз тўқилмаган экан-да. Мана, нима бўлди у суднинг жиноят курсисига ўтирди. Жинояти рад этиб бўлмас ҳужжат-далиллар билан тасдиғини топди. Яна адолатли юртимиз қонунларига мувофиқ айбдорга шафқат кўзи билан қаралди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 21 майдаги "Жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 4-сонли қарорининг 9-бандида "Жиноят кодекси 167, 168, 170, 184-моддаларда назарда тутилган жиноятлар учун жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда, маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилади" деб кўрсатилган қоидага мувофиқ Н. Дадахоновга қамоқ жазоси тайинланмади, албатта. Лекин, у 2 (икки) йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Ойлик иш ҳақининг 20 фоизини Давлат даромадига ушланган ҳолда 3 (уч) йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам белгиланди.

- Жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг ҳукмига кўра, жазо ўтаётган шўъба корхонаси собиқ раҳбарининг кўзи энди очилгандир. Нопоклик ҳеч қачон яхшилик келтирмаган. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.

Ҳақ НАЗАР.