Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Ҳар бир қонун ҳаёт талабидан келиб чиқиб қабул қилинади. Айни маҳалда амалдагиларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати ҳам туғилиши табиий. Чунки, тезкор замон мавжуд тартиб-қоидаларни тобора такомиллаштиришни тақазо этиб бораверади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўртинчи ялпи мажлисида худди шундай масалалар муҳокамага қўйилди.

Наманган шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди. Уни бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Солижон Мўминов олиб борди.

"Ҳаёт бор экан, давлат, эл-юрт бор экан, ўзинг туғилиб ўсган, ота-боболаринг хоки ётган, эртага фарзандларинг камол топадиган тупроқнинг ҳар бир қаричини муқаддас билиб, уни ҳимоя­лаш, зарур бўлса, бир йўла жон фидо этишга тайёр туриш керак". Президентимизнинг сўзлари ҳамиша ёшларни, ҳатто катталарни ҳам Ватан тинчлиги учун масъулликка даъват этиб туради. Зеро, Ватанни севмоқ иймондандир. Севиш эса ардоқлашдан, кўз қорачиғидай асраб-авайлашдан бошланишини ҳар биримиз яхши биламиз. Ватан ҳимоячилари деганда фақат форма кийган ҳарбий хизматчиларнигина тушунмаймиз. Шу Ватанда, шу заминда яшаётган бутун халқимиз, эркагу аёлларигача- ҳамма-ҳаммамиз Ватан тинчлиги учун масъулмиз. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилган кун - 14 январь барчамизга бирдай қадрли байрам ҳисобланади.

Туманда қисқа вақт мобайнида инвестиция Дастури асосида жаҳон андозаларига мос, ўзига хос усулда замонавий бинолар қад кўтарди, мукаммал таъмирланди. Улар "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозланди. Бу эса жамоани янги ютуқларга чорлади. Йил эса муваффақиятли якунланди. Қувончлиси, республикада ўтказилган "Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши даволаш-профилактика муассасаси" кўрик-танлови Дипломи билан тақдирланди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Содиқжон Абдуллаев билан учрашганимизда олий тоифали жарроҳ ва УТТ мутахассиси Шокиржон Убайдуллаев яқинда ўз соҳаси бўйича халқаро анжуманда қатнашиб қайтганини, янгиликлар ва илғор тажрибаларни амалда қўллаш борасидаги ишларга янада астойдил киришаётганини алоҳида таъкидлади. Бу эса бизда беихтиёр уни мулоқотга чорлаш истагини туғдирди.

   Топ рейтинг www.uz