- Курилди: 771
Таркибига зиёлилар ва ижодкорлар вакиллари уюшган биринчи тарғибот гуруҳи ҳам Учқўрғон, Норин, Тўрақўрғон ва Чуст туманлари пахтазорларида бўлиб, вилоятимизнинг юксак хирмонини яратишга баҳоли қудрат ҳисса қўшаётган пахтакору ҳашарчиларни руҳлантирмоқда.
- Курилди: 714
Ўлкамизда хирмон фасли-кузнинг биринчи ойи юксак уюшқоқлик вазиятида юксак муваффақиятлар билан якунланмоқда. Пахтазор белига этак тутган олийҳиммат ҳашарчилар билан гавжум. Тонгдан оқшом қадар эгат ораланиб, чаноқларда сутдек кўпириб турган пахталар чечан қўлларнинг чаққон ҳаракати туфайли жадал йиғиб олиниб, қатор-қатор прицеп-тележкаларга пешма-пеш тўлдирилиб, қабул пунктларига жўнатилмоқда. Элу юрт бойлиги ёғин-сочинга қолдирилмай омборларга ғамланяпти. Мўъжаз-мўъжаз бунтлар кундан-кун "тоғланяпти". Бу эзгу юмушга ҳисса қўшганларнинг эса кўнгиллари чоғланяпти. Улар сафида кўпсонли тиббиётчилар ҳам бор, албатта.
- Курилди: 692
Вилоят кардиология марказида бу галги "Маҳорат дарси"да жароҳатсиз жарроҳлик амалиётлари ғоят муваффақиятли ўтказилди.
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази рентгенэндоваскуляр бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Миржамол Зуфаровнинг вилоят кардиология марказига ташрифи ҳамюрт шифокорлар учун ҳам, беморлар учун ҳам муҳим ва унутилмас воқеага айланди. Негаки, ҳозиргача пойтахт Тошкентда уддаланиб келган жарроҳлик амалиётлари Наманганда ўқув ва уқув кўргазмаси сифатида амалга оширилди. Албатта, бундан аввал устоз вилоятдаги юзга яқин касбдошларни назарий билимга эга қилганди. Яъни "Юрак туғма ва орттирилган нуқсонларда эндоваскуляр хирургик муолажалар" мавзусида "Маҳорат дарси"ни берган эди. Шунинг учун устозу шогирдлар жароҳлик амалиёти чоғида бир-бирларини жуда яхши тушунишди.
- Курилди: 779
Қирқ бир йилдан сўнг яна бир дастурхон атрофида жамулжам бўлган шифокорларнинг шодлигидан "Шодиёна" бетакрор файзга тўлди.
"Талабалик-олтин даврим" дейилишида чуқур ҳаётий ҳақиқат мужассам. Орзуларнинг оғушида республиканинг турли вилоятларидан олий ўқув юрт бағрига талпинган минглаб ёшлар орасида билимдонлигини чинакамига яққол намоён эта олган ўғил- қизларни олтин давр насиб этади. Олти йиллик сабоқ олиш чоғида худди бир оила фарзандларидек аҳил-иноқлик, дўсту қадрдонлик ҳислари эзгу фазилатга айланади. Ана шу унутилмас талабалик чоғлари уларнинг қалбларини бир умрга узилмас ришталар билан боғлайди. Меҳр туйғуларидан яраладиган соғинч эса мудом дийдорга чорлайверади. Йиллар ўтган сайин, талабалик дамлари ортда қолган сайин кучайса кучаядики, асло пасаймайди. Буни биз Наманган шаҳрининг "Шодиёна" мажмуасидаги ғоят ҳаяжонли дақиқаларда янада теран англаб етдик.
- Курилди: 724
БУ БЕМОР БОЛАЛАР УЧУН КАТТА ҒАМХЎРЛИКДИР.
Наманган шаҳрининг "Янгиобод" маҳалласида жойлашган болалар сиҳатгоҳининг ташкилланганига етмиш йил бўлди-ю, лекин истиқлолгина бу ердаги шароитлар, қулайликлар даволанишу сабоқ беришни давр талаблари даражасига кўтариш имконини яратмоқда. Чунки кейинги йилларда ҳам кўзни, ҳам кўнгилни яйратадиган ўзгаришлар амалга ошириб келинмоқда.