- Курилди: 597
Солижон МЎМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тантанасида Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидай: "Ўзбекистонимиз иқтисодиёти, жаҳон миқёсида ҳали бери давом этаётган инқирозга қарамасдан, истиқлол йилларида 5,5 каррадан зиёд ўсгани, аҳолимизнинг реал даромадлари жон бошига 9 марта кўпайгани, одамларимизнинг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73 ёшга, аёллар ўртасида эса 75 ёшга етгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, албатта". Бу истиқлолли юртдаги истиқболли ислоҳотларнинг самараси эмасми?! Худди шундай.
- Курилди: 1024
Барча таълим муассасаларида "Мустақиллик дарси" шу мавзу доирасида пухта тайёргарлик билан юқори савияда ўтказилди.
Истиқлолимизнинг йигирма тўрт йиллик байрами "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!" шиори остида кутиб олиниши ва ўзига хос маъно-моҳият мужассам бўлди. Сабаби, юртимиз учун шу қисқа вақт асрларга тенг ўзгаришлар рўёби даврига айланди. Йилдан-йилга юксалишнинг янги поғоналарини халқимиз мардонавор забт этмоқда. Энг муҳими, ҳур юртимиз дунё аҳлининг ҳайрату ҳавасини уйғотмоқда. Эътибору эътирофига сазоворланяпти. БМТ кўмагида АҚШнинг Колумбия университети томонидан ташкилланган ижтимоий тадқиқотлар асосида эълон қилинган "Бутунжаҳон бахт индекси"да Ўзбекистонимиз 158 та мамлакат орасида 44-ўринни эгаллади. МДҲ мамлакатлари ичида эса 1-ўринга муносиблик насиб этди. Бунинг замирида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий-маърифий тараққиётнинг юқори кўрсаткичлари туради, албатта.
- Курилди: 952
Айни кунларда Наманган шаҳридаги оила поликлиникаларида навбатдаги соғломлаштириш ҳафталиги ўтказилмоқда. Республика тиббиёт муассасаларидан келган бир гуруҳ малакали шифокорлар вилоятимиздаги ихтисослаштирилган ДПМларнинг тажрибали мутахассислари билан ҳамкорликдаги чуқурлаштирилган тиббий текширувларга асосан туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни жалб этишмоқда.
- Курилди: 608
Мингбулоқ тумани Маданият саройида туман тиббиёти фаолларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари, вилоятдаги ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
- Курилди: 653
Вилоят онкология диспансерида ҳам Мустақиллик куни муносабати билан "Ким эдигу ким бўлдик" деган эзгу ғояни ўзида мужассамлаштирган кеча уюштирилди. Диспансер бош врачи Муяссархон Эргашева тантанали маросимни очар экан, барчани қутлуғ шодиёна билан муборакбод этди.