Малакали тиббий хизматга эҳтиёж сезаётган кўплаб кишилар ўзларини қийнаётган дардларидан халос бўлиш ниятида даволовчи врачлари ҳамкорлигида туманлар ҳокимликларида уюштирилган қабулга келдилар.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи Абдували Аъзамов, мазкур инспекция назоратчи ҳуқуқшуноси масъул ходими Дилфуза Комиловалар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов, вазирликнинг Наманган вилояти бўйича Назорат инспекцияси бошлиғи Неъматулла Қирғизбоевлар билан биргаликда беморларни суҳбатга чорлашди.

- Ўғлим Беҳзоджон туғма юрак пароги дардига чалинган. Қабул пайтида уни вилоят кардиология марказида қайта тиббий текширувдан ўтказишга тавсия берилди, - дейди норинкапалик Холисхон Умарова.

Сурункали юрак, ҳаракат-таянч аъзолари, шакстланиш оқибатида юзага келган касалликлар ва бошқа масалалар бў­йича қилинган мурожаатларга ўрнида ечим изланди. Айниқса, педиатрия йўналишидаги хасталикларни зудлик билан даволаш чоралари кўриладиган бўлди.

- "Соғлом она ва бола йили"да келажагимиз ворислари ва оналарга кўрсатилаётган ғамхўрликлардан аҳоли ғоят хурсанд, - дейди Чортоқ туманидаги Сарой қишлоқ фуҳаролар йиғини раиси Аъзамжон Қаюмов. - Яқиндагина "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!" шиори остида акция ўтказилганди. Бугун эса вазирлик вакиллари дардман кишиларнинг узоғини яқин қилишяпти. Халқ бахту саодати йўлидаги бу эзгу ишлар мус­тақиллиқ меваси, десак хато қилмаган бўламиз.

Сайёр қабул якунида кўплаб фуқароларга вилоят ва республика ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларида соғломлаштириш буйича имтиёзли йўлланмалар тавсия этилди.