Соҳа фаолиятидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар баробарида тиббий хизмат даражаси ва малакасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда хориждаги етакчи клиника ва тиббиёт марказлари билан алоқалар ривожланиб бораётганлигини таъкидлаш ҳам ўринлидир. Жорий йилнинг ўзида вилоятимиз делегацияси Ҳиндистонга, Россия Федерациясининг Свердловск ва Челябинск вилоятларига сафар қилди. Имзоланган ўзаро манфаатли меморандумларга мувофиқ ҳиндистонлик ва россиялик ҳамкорлар билан изчил иш олиб борилмоқда. Айни кунларда 22 нафар наманганлик шифокор Челябинск клиникаларида малака оширмоқда.