Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида профилактик тадбирларни янада такомиллаштириш, аҳолининг мақсадли патронаж ва профилактик кўриклар билан қамраб олиш механизмини тартибга солиш мақсадида кўргазмали семинарлар ташкил қилинмоқда.

Уйчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада тиббиёт муассасалари ўртасидаги интеграцияни йўлга қўйиш, бирламчи тизим ишини янги босқичга кўтариш, қуйи тизимларда маънавий-маърифий ишларга эътиборни кучайтириш масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди. Унга Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникалари мудирлари, туманлар ҚВП координаторлари, қишлоқ оилавий поликлиникалари вакиллари таклиф этилди.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида келажагимиз ворислари бўлган фарзандларимиз даволанишлари, уларнинг зарур муолажалар олишлари учун барча шароитлар муҳайё этилган. Бош врачимиз Абдумалик Раҳмонов шифокорлар учун ҳам, беморлар учун ҳам қулай имкониятлар яратишга ҳамиша эътиборли. Шунинг учун ота-оналардан тиббий хизматимизга ҳеч вақт эътирозлар эшитмаймиз, аксинча эътироф ва олқишлар олаётирмиз.

 

Наманган шаҳридаги "Сайҳун" меҳмонхонасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбир вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ташкилланди.

Бу саволга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

етакчи мутахассиси Фурқатжон Раҳматов жавоб беради:

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йилнинг 5 сентябрида "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" қарор қабул қилган. Ундан мақсад вазирлик тизимидаги тиббиёт ташкилотларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, амбулатория поликлиника ва стационар тиббий ёрдам кўрсатаётган ташкилотларнинг фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекис­тон Республикаси давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланишини таъминлашдир.