Поп тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб хотира турнири ўтказилди.
Тиббиёт ходимлари спортнинг минифутбол, волейбол ва шахмат-шашка турлари бўйича ўзаро баҳслашдилар. Минифутболчилар мусобақасида туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобхонаси жамоасига тенг рақиб топилмади. Велейболчилар беллашувида эса жонлантириш бўлими жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Шашка ихлосмандлари орасида эса шу бўлим ҳамшираси Наргиза Отахонова ғолиб бўлди.
Турнир ғолиб ва совриндорларига туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Зокиржон ШАРИПОВ.