- Курилди: 962
Чеҳрасидан ҳамиша нур ёғилиб турадиган бу инсонни кўпчилик яхши танийди. Чунки, у доришунос сифатида Мингбулоқ, Янгиқўрғон туманларида ва Наманган шаҳрида узоқ йиллар фаолият юритди. Олий маълумотли фармацевт вилоятда эл саломатлигини сақлашга муносиб ҳисса қўшди. Дилига эзгу ният, қўлига қалам ҳамроҳ бўлган Умархон Аҳмаджонов нафақат дори-дармон тайёрлаш ва сотиш билан, балки юртимизнинг одамлар саломатлигига сернаф гиёҳлари тарғиботи билан ҳам изчил шуғулланди. Отахоннинг "Шифобахш доривор ўсимликлар" тўплами мана шу изланишларнинг ўзига хос "хирмони" десак ҳеч муболаға эмас. Бугун ундан беморлар-у, шифокорларгача фойдаланишаётир.
- Курилди: 887
врачларнинг фахрий ҳамкасблари хонадонларига бориб, шундай мурожаат этишлари қалбларга алланечук ҳузур бағишларкан.
- Курилди: 811
Кардиолог - врач Ҳусан Ҳожиевич Мубораков
ана шундай бўлишни ўз умрига шиор билган инсон
Устозларга меҳру садоқат,
Келтиради бахту саодат
Йигирма тўрт ёшли йигит Андижон Давлат тиббиёт институтидаги олти йиллик тахсилни муваффақиятли якунлаб, Янгиқўрғон қишлоғи аҳолисининг саломатлиги посбонига айланди. Мулойим муомалали, каттаю-кичикка бирдай меҳрли, беморни танишу нотанишга ажратмайдиган, муолажаси бетаъма врачнинг одамлар ихлосини қозонишига қисқа вақт кифоя қилди. Атиги бир йилга йўлланма билан юборилганига қарамай шифоталаб одамларнинг умидвор нигоҳи шаҳарлик мутахассисни уч йил ушлаб турди. Қачонки, ўзларидан кадр чиқач, у 1974 йили Наманганга қайтишни лозим топди. Боиси, вилоят шифохонасига таклиф этишаётганди.