- Курилди: 956
Ярим кеча. "Тез тиббий ёрдам" машинасида навбатдаги бемор қабулхонага келтирилди. Бир зумда врачу ҳамширалар нажоткорлар ранги-рўйи ҳам соч-соқолларидек оқариб кетган отахон ёнида ҳозиру нозир бўлишди. Ҳушида бор-йўқ бемор танасига тиббий аппарат уланди. Оғир ҳолатининг сабабчиси икки-уч дақиқадаёқ аниқланди. У ўша заҳотиёқ операция хонасига олинди. Ичкарида жиддий жарроҳлик амалиёти бошланди. Кутиш залида эса беморнинг яқинлари безовта аҳволда натижасини сабрсизлик билан кутишмоқда.
- Курилди: 763
Вилоят кардиология маркази жамоасининг ўзи ҳам худди шундай ишлашга одатланган.
Ўтган асрнинг 80-йиллари охирларида юксак ташкилотчилик қобилияти билан элга танилиб қолган Ҳусан Ҳожиевич вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарларининг назарига тушиб улгурганди. Тиббиёт соҳасини бошқараётган Ваҳоб Бозорович уни бежиз ҳузурига чақирмади.
- Курилди: 1111
Наманган шаҳрининг "Оромгоҳ" даҳасига жойлашган вилоят онкология диспансерини эндиликда кўпчилик яхши билади. Сабаби, бу ерда хатарли хасталикларнинг халоскорлари ишлашади. Халқона ибора билан айтадиган бўлсак, инсон танасида хавф туғдирувчи турли ўсма касалликларига шу шифохонадагиларнинг муолажаси гўё тўсма ролини ўйнайди. Агар саратон белгилари барвақт аниқланса, фақат ривожини тўхтатиш эмас, уни таг-томири билан йўқотиш мумкинлигини эндиликда илм-фан ва тажриба исботлаяпти. Демак, ўсмаларга қарши курашиш нафақат шифокорларнинг, балки ҳамманинг ишига айланмоғи керак. Бу борада истиқлол йилларидагина вилоятимизда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
- Курилди: 687
Янада афзаллиги арзонлигию, камёб эмаслигида.
Бир вақтлар, яъни Шўролар даврида мамлакатдаги маҳсулотлар минг уринилмасин ҳорижники олдида сифати пастлиги сезилиб қолаверар, одамлар ҳам шунинг учун импорт товарларни жудаям ёқтиришар, нархи қимматлигига қарамай, сарфда пулни аяшмасди. Бора-бора бу ҳол ҳаётга ўзининг салбий таъсирини ўтказиб улгурди. Катталарнику қўя турайлик, ҳатто болалар ҳам "Хўрозқанд"ниям хорижники бўлишини истаб қолишди. Тўғри, ўша пайтларда саноат, айниқса маҳаллий саноат қолоқликка тушган, ишлаб чиқариш технологиялари эскирган эди. Айниқса мустабит тузум даврида Ўзбекистонга аграр, яъни қишлоқ хўжалиги республикаси сифатида қаралиб, унинг комплекс ривожланишига йўл қўйилмади. Қачонки, мустақилликка эришилгач, бундай салбий ҳолатга барҳам берилди. Саноат мамлакат иқтисодиётида етакчи ўринга чиқарилди. Соҳанинг ичидаги соҳаларигача теппа-тенг тараққиётини таъминловчи муҳим Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Беқиёс ислоҳотлар амалга оширилди. Айни дамда ҳам бу борада фаол ишлар олиб борилмоқда. Саноатни маҳаллийлаштиришдек истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, уларнинг изчил бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самаралари йилдан-йилга яққолроқ кўринмоқда. Чунончи, Президентимиз томонидан 1993 йилда "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармоннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистонда иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида вужудга келган ушбу тузилма фармацевтик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш масаласи билан жиддий шуғулланиб, халқни маҳаллий хом ашё асосида тайёрланган дори-дармонлар билан таъминлаш борасида дадил қадамлар ташламоқда.
- Курилди: 755
Бу инсон олмослик оқ халатлилар
"ота"си Маъруфали Мамадалиевдир.
Мен хизмат тақозоси билан қаламкаш сифатида кўпдан кўп тиббиёт муассасаси жамоалари даврасида бўлганман. Фидоийликка тўла иш фаолиятларию, раҳбар ва ходимлари ўртасидаги касбий ҳамда ҳаётий муносабатларини синчиклаб ўрганишга, чуқур мушоҳадалашга, ундан кейингина ўзига хос, ўзгалар ўрганишига мос қирраларини пайқаб ёритишга ҳаракат қилганман. Бошқа тиббиёт муассасаларида ишловчилар мени маъзур тутсинлару, ҳозиргача буларчалик аҳил-иноқ, буларчалик шодон-қувноқ, буларчалик меҳрибулоқ, буларчалик қалбиқайноқ кишилар жамулжам жамоани ҳали-бери учратмаган эдим. Ҳар вақт бири бирини улуғлайди, бири бирини ҳурматлайди, бири бирини қувватлайди. Шундан бири бирига дўсту қадрдон, бири бирига суюк меҳрибон, бири-бирига суянч, соябон-гўёки бир тану бир жон. Барчасига раҳнамо Маъруфали Мамадалиев эса жамоабошилик масъулиятини қирқ йилдан буён елкасида кўтариб келади. Оғирлигидан сира-сира нолимайди, вазифалари кўплигидан ҳоримайди. Ахир ёнида "юки"га ҳамиша беминнат елка тутадиганлари бор, ахир ёнида елиб-югуриб бажариш учун топшириқ кутадиганлари бор, ахир ёнида ҳамқишлоқларидан олқишлар олишда миллионерликка етадиганлари бор...