(Давоми.Бошланиши аввалги сонларда)

Турсунбой Аҳмедов Ўзбекистон сил касалликлари инс­титути директори, академик Шокир Алимов ташаббуси ҳамда Республика ҳукуматининг қарори билан ташкилланган санаторийда ўзидан аввалги раҳбар Саид Акбарович Мирсаидов бошлаган эзгу ишларни ривожлантирди. Яна янгидан-янги ташаббуслар билан чиқди. Даво маскани мукаммаллашди. Чунончи, 10 та бўлим бинолари, клуб, бир йўла 750 киши овқатланишга мўлжалланган ошхона, иситиш қозонхонаси, автосаройгача бунёд этилди.

Кўп йиллик ҳалол хизматлари эвазига

топилган обрў-эътиборлари эди.

- Умр йўлдошим Мирзадавлат Эгамбердиев чинакамига ажойиб инсон бўлганлар. Бутун умрларини халқ саломатлигини сақлашга бағишлаганлар. У кишидан қаср сифат уй, қимматбаҳо машина-ю, тилло буюмлар мерос қолмаганидан сира-сира ўкинмайман. Чунки, эзгу фазилатлари ҳали ҳануз эл тилида эътирофда, хотиралари эъзозда. У кишининг катта-ю кичик ўртасида қозонган обрў-эътиборлари бебаҳо давлатларидир. Ана шу инсоний бойликлари билан нафақат мен, ўғил-қизиму набираларимгача беҳад фахрланамиз.

(Тўйхат ўрнида)

 Қишнинг совуқ кунларидан бири эди, ўшанда. Кўча эшикда кимдир чақиргандек бўлди.

- Турғунбой ака, ҳов Турғунбой ака!

- Ҳозир, - дея хонадон соҳиби кўча чироғини ёқди. Ҳамқишлоғини овозидан таниб дарров эшикни очди.

- Келинимни дард тутиб қолди, шекилли. Қизингиз Анорхон "Тез ёрдам" келгунича ёнида бўлиб турсалар.

- Яхши, Анорхонга тайинлайман, - деди Турғунбой ака минг истиҳола билан келган аёлга.

Чеҳрасидан ҳамиша нур ёғилиб турадиган бу инсонни кўпчилик яхши танийди. Чунки, у доришунос сифатида Мингбулоқ, Янгиқўрғон туманларида ва Наманган шаҳрида узоқ йиллар фаолият юритди. Олий маълумотли фармацевт вилоятда эл саломатлигини сақлашга муносиб ҳисса қўшди. Дилига эзгу ният, қўлига қалам ҳамроҳ бўлган Умархон Аҳмаджонов нафақат дори-дармон тайёрлаш ва сотиш билан, балки юртимизнинг одамлар саломатлигига сернаф гиёҳлари тарғиботи билан ҳам изчил шуғулланди. Отахоннинг "Шифобахш доривор ўсимликлар" тўплами мана шу изланишларнинг ўзига хос "хирмони" десак ҳеч муболаға эмас. Бугун ундан беморлар-у, шифокорларгача фойдаланишаётир.

врачларнинг фахрий ҳамкасблари хонадонларига бориб, шундай мурожаат этишлари қалбларга алланечук ҳузур бағишларкан.