- Курилди: 1433
Чорак аср ёшидаги истиқлолли ва истиқболли мамлакат - Ўзбекистон Республикаси халқи 2016 йилда ўзининг Юртбошиси Ислом Каримовни сўнгги манзилга кузатиб қўйгач, навбатдаги Президент сайловида ҳам кўнглидаги хоҳиш-иродасини ғоят эмин-эркин ифодалади. Жаҳондаги 5 та нуфузли халқаро ташкилот ҳамда 46 та давлатдан 600 нафарга яқин кузатувчи қатнашиб, буни беҳад мамнуният билан тасдиқлашди. Уларнинг сиёсий партиялар ўртасидаги рақобат ва курашга асосланган сайловимизни умумэътирофдаги халқаро стандартларга тўла мос ҳолда, эркинлик ва очиқлик руҳида ўтганини таъкидлашгани бизларнинг сиёсий савиямизга, уюшқоқлигимизга берилган юксак баҳодир, албатта.
- Курилди: 1514
Чустнинг Олмосида Мамадалиевлар сулоласининг обрўйи баланд. Ахир халқ хизматига камарбаста кишилар ҳамиша барака топишган. Ризқ-рўзда ҳам, ҳурмат-эътиборда ҳам. Ҳалоллик ва фаоллик уларнинг кори амалларига айланганидан бободан отага, отадан болага бу хислатлар ўтаверади, набираларда давом этаверади. Раҳмату олқишлар оғушида яшаш бахтига нима етсин. Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида турмуш қуришган ёш йигит Мамадалига оталик, Ҳанифахонга оналик бахтини илк бор туҳфалаган тўнғич ўғилнинг исмини Раҳматали аташганиям ана шундан.
- Курилди: 1180
У эрта тонгда уйидан ишига шошилади, беморлари кутиб қолишини истамайди, сўнгги бемор аҳволидан хабардор бўлгач оиласи бағрига ошиқади. "Иш вақтим тугади" деган жумла унинг луғатида йўқ. Ҳеч кимни малол олмайди, пешонаси тиришмайди. Беморларнинг кайфияти, саломатлиги яхши бўлса, қувонади, оғриса, дардига шерик бўлиб, даво излайди. Кекса отахону онахонлар - беморларининг ҳолидан хабар олишдан чарчамайди. Хурсанд бўлишса, кўнгли ёришади.