"Хушмуомалалик бизга энг арзонга тушадиган, лекин энг қадр­ли фазилатдир" деган экан донишмандлардан бири. Бу фикрнинг нечоғлик ҳаётий ҳақиқат касб этишини биз ҳикоя қилаётган олий тоифали терапевт Миржалол Мирсаидовнинг фаолияти янада чуқурроқ англатса ажаб эмас. Ўзининг бутун умрини саломатлик посбони постида ўтказиб келаётган инсон қандай обрў-эътиборга эришган бўлса, барчаси мулойимлигу, ширин сўзлиги туфайлидир.

Жамият учун соғлом кишилар ҳамиша катта наф етказишади. Улар жисмонан ҳам, ақлан ҳам кучли бўлишади. Шундан соғлиқни сақлаш масаласи доимо долзарб ҳисобланади. Барча даволаш-профилактика муассасалари иши мана шу эзгу мақсадга эришишга йўналтирилган. Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган вилоят филиали директори Улуғбек Ботиров билан суҳбатимиз мавзусини айнан мазкур масалага қаратдик.

Инсон манфаатлари устуворлик касб этган мамлакатимизда тиббий хизмат тобора такомиллаштирилмоқда. Зарурат туғилса, беморлар ҳатто хориждаги мутахассислардан муолажалар олишга жўнатилмоқда. Уларнинг умрларини узайтириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

ЯНГИ КИТОБ ШИФОКОРЛАРГА ҲАМ,

КЕНГ ОММАГА ҲАМ ЖУДА КЕРАКЛИ

 2016 йил - "Соғлом она ва бола йили" муносабати билан нашрга тайёрланган мазкур энциклопедия республикамизда соғлиқни сақлаш соҳасига қаратилган эътибор ва уни ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитларнинг ҳосиласи десак, муболаға бўлмайди.

Гўзал даҳасида "Ўзбе­кис­тон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича кўргазмали тактик ўқув машқи ўтказилди.