Кейинги йилларда аҳоли яшаш жойлари, маҳаллалар, кўча ва хиёбонлар қиёфаси тубдан ўзгариб, замон талабларига мос қатор турар жойлар, маъмурий ва маданий-маиший бинолар, хиёбонлар, дам олиш жойлари бунёд этилмоқда.

Марғизор қишлоғидаги эркаклар "Мурувват уйи" дарвозаси ёнига юк автомашинаси тўхтади. Орқама-орқа келган "Дамас"дан тушган директор ўринбосари Фурқатжон Мамажонов қаттиқ ва юмшоқ мебеллар тушириб олингач, меҳмонларга юзланди.

Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Барчамизга маълумки, шу йилнинг 14 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда Республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши кераклиги алоҳида уқтирилди. Сабаби, ўтган йилнинг якунларидан шундай сабоқ чиқади. Президентимиз маъруза бошида огоҳлантирганидек: "ғалаба рапортлари" ва қилинган ишга доир ҳисоботларга берилмасдан, асосий диққат-эътиборни мавжуд камчиликлар ва уларнинг илдизларини пухта таҳлил қилишга қаратиш зарур".

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашувини телевидение орқали диққат билан кузатдик. Унда тиббий хизматни ташкил этишнинг ҳозирги аҳволи, тизимдаги камчиликлар, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар тўғрисида куйинчаклик билан сўз юритилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Уни бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов олиб борди.