- дейди Учқўрғон туман кўп тармоқли марказий

поликлиникаси мудири Дилбархон НАЗАРОВА.

Дархақиқат шундай. Бу эътирофу мамнуниятнинг боиси раҳбар аёл кўп йиллик фаолияти учун яқинда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фахрий ёрлиғига сазовор бўлган эди. Албатта, рағбатдан руҳланган Дилбархон опа жамоаси ютуқларини тобора кўпайтириш учун янада астойдил жон куйдирмоқда. Буни ушбу мулоқотимиздан ҳам билиб оламиз.

- Ассалому алайкум, опажон!

- Ваалайкум ассалом қизларим!

- Яхши келяпсизми, дўхтир ая?

- Раҳмат, раҳмат!

Дилором опа ҳар куни эрталаб ишхонаси остонасидан ҳатларкан, шогирдлари ва беморларнинг илиқ муомаласидан кўнглига мунавварлик югуради. Поликлиникага кириши биланоқ ҳамшира қизлар юз-кўзларида самимият балқиб турган опанинг хузурига ошиқишади.

ШУНИНГ УЧУН УЛАРГА БАРЧА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИБ ҚЎЙИЛГАН

Инсон учун ҳаётда биринчи галда саломатлик туради. Соғ­лом одамгина жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида фаолият кўрсата олади. Оиласидан бахт ва қувонч аримайди. Орзулари бир олам бўлиб, уларга етишиш учун астойдил интилишга доимо керакли куч-қувват топишга эришади. Атрофга завқ-шавқ билан боқади. Эртанги кунини нурли тасаввур этади. Агар шу жиҳатдан қарасак, саломатлик посбонларининг иши ғоят эътиборга сазовор. Уларнинг элга хизмати - юртга чинакамига равнақ олиб келади. Айниқса, беморланиб, нажот кутиб яшаётганлар буни чуқур ҳис қилишади. Дардига дармон берадиган, ярасига малҳам қўядиган оқ халатли оқ кўнгил шифокорларни олқишлашиб, кўнгилларидаги эҳтиромли туйғуларини зўр мамнуният билан изҳорлашдан чарчашмайди. Ўзгалар ташвишида яшаб, ўзгалар саломатлиги ҳақида қайғуриб, кеча-кундуз ҳаловатдан кечиб, халқига хизмат қиладиган бу касб эгаларига ихлосу ҳавас билан қарайдиган ёшлар оз эмас.

Биргина вилоятимиздаги тиббиёт коллежларида таълим олаётган ўқувчиларнинг сони юзлабгина эмас, минг-минглаб экани ҳаётий ҳақиқат. Аслида, шундай бўлиши табиий ҳамдир. Ахир турмушимизда шифокорлар ҳар куни, ҳар вақт, ҳар жойда керакку! Ҳатто оила шифокори деган атама бежизга бугунга келиб тез-тез тилга олинмаяпти. Ҳозирда қизлар учун наинки ошпазлик, тикувчилик, балки ҳамширалик ҳам ҳамишалик керакли касблиги яққол кўриниб турибди.

Биз байрам арафасида Наманган шаҳри, Косонсой ва Чуст­даги тиббиёт коллежларига ташриф буюриб, у ерда касб эгаллаётган аълочи ва жамоатчи қизлар билан суҳбатлашдик. Ҳар бирларининг ўзлари ва устозлари тўғрисидаги фикр­ларини тингладик, истиқлолли юртимиз равнақига фаол ҳисса қўшиш иштиёқидаги саъй-ҳаракатлари билан яқиндан танишдик. Қу­йидаги интервьюларимиз ана шу тарзда тайёрланди.

"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига асосан аҳолига давлат томонидан даволаш-профилактика муассасаларида кафолатланган тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар бепул кўрсатилиши белгилаб қўйилган. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари айрим хизматлар қўшимча ҳисобланади ва у пул тўлаш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлар билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2647-сонли қарорининг ижроси бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бу савол билан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бош­қармаси бўлим бошлиғи Абдусамад Тожибоевга мурожаат этдик.