Наманган шаҳрининг Обиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 91 ёшли отахон Сергей Александрович Крюков хонадонига байрам арафасида Ногиронларга, ёлғиз қариялар ва аҳолининг бошқа заиф қатламларига ижтимоий тиббий ёрдамни ташкиллаштириш шаҳар бўлими бошлиғи Муниса Отахўжаева, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий по­ликлиникаси бош шифокори Мушарраф Собирова ва бир гуруҳ саломатлик пос­бонлари ташриф буюрдилар. Улар отахоннинг соғлигини текшириб, керакли дори-дармонлар тавсия этишди ва байрам сов­ғалари топширишди.

Суронли йиллар иштирокчиси кўрсатилган ғамхўрлик ва эътибор учун миннатдорчилик билдириб, юртга тинчлик, омонлик, халқимизга соғлик, хонадонларига хотиржамлик тилади.

Суратда: уруш қатнашчиси Сергей Крюков хонадонида.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ олган тасвир.