Шунинг учун тиббий хизматга эътибор янада кучайтирилмоқда, муаммоларга ечим изланмоқда.

Эл соғлиги - юрт бойлиги дейишимизда катта маъно мужассам. Қаерда инсон саломатлигига эътибор кучли бўлса, ўша ерда яшовчиларнинг ҳаёти гўзал, иши унумли бўлади. Зеро, соғлом инсонгина ўзини бахтиёр сезади. Атрофга меҳр билан боқади, завқланади, ширин орзу-умидлар билан умргузаронлик қилади. Истиқлолли Ўзбекистонимиз шундай диёрдирки, катта-ю кичик бирдай ғамхўрликлар қуршовида. Ҳатто ҳали туғилмаган чақалоққача тиббий кўрикдан ўтказилади. Оналар ва болаларнинг соғлиги учун кеча-ю кундуз қайғурилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашув чоғида таъкидлаганларидек: «Соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан биридир. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, даволашнинг замонавий технология ва усулларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда». Буни кейинги пайтда айниқса яққол кўриб, билиб турибмиз.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида спорт-соғломлаштириш тадбирларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашувда тиббий хизмат даражасини давр талаблари асосида юксалтириш ва даволашнинг замонавий технология ва усулларини кенг жорий этиш каби вазифаларни белгилаб берган эди. Вилоятимизда ҳам бу борада изчил иш олиб борилмоқда. Айниқса нодавлат тиббиёт муассасаларида жорий қилинаётган янгиликлар эътиборга моликдир.

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да юртдошларимизга маданий хизмат кўрсатиш кўлами янада ортади. Аҳолини театр санъати билан яқиндан таништириш, маданий дам олишини ташкиллаштириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш мақсадида мамлакатимизнинг таниқли санъаткорлари билан учрашувлар уюштирилмоқда. Яқинда Ўзбекистон давлат сатира театри жамоаси вилоятимизда ижодий сафарда бўлди.

Вилоятимиздаги хусусий тиббиёт муассасаларида ҳам диагностика ва даволаш ишлари тобора такомиллаштирилмоқда. Клиника ва шифохоналарда ҳозирги замон тиббиёти ютуқлари дадиллик билан жорий этилаётир. Жумладан, яқиндагина иш бошлаган амбулатор шароитда тиббий радиология - МРТ диагностикаси билан шуғулланувчи "Salomat fayz servis" масъулияти чекланган жамият фаолияти ҳақида шундай фикр билдириш мумкин.