Уни саломатлик посбонлари ўтказишмоқда.

Тўрақўрғон туманидаги 55-умумтаълим мактабига Бекобод қишлоқ врачлик пункти шифокорлари тез-тез келиб туришади. Бундан кўзланган мақсад иккита. Биринчиси, болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, иккинчиси, уларга турли касалликларнинг олдини олиш ҳақида маслаҳатлар беришдан иборатдир. Мазкур йўналишда 2-синф раҳбари, тажрибали муаллима Ҳабиба Ҳожибоева билан биргаликдаги фаолиятлари айниқса диққатга сазовор.

Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 Бугун мамлакатимиз тараққиётнинг янги бос­қичига қадам қўйди. Давлатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловолди Дас­турида қайд этилган улуғвор вазифалар ижросини таъминлаш учун барча жабҳаларда изчил иш олиб борилмоқда. Тармоқлардаги мавжуд аҳвол тан­қидий таҳлил этилиб, камчилик ва нуқсонларнинг, муаммоларнинг туб моҳияти чуқур ўрганилиб, элимиз равнақига тўғаноқ бўлаётган тўсиқларни бартараф этиш орқали ривожланиш суръатларини тезлаштириш, пировардида халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, кўрсатилаётган хизматлар даражасини юксалтириш чоралари кўрилмоқда.

14 - 17 февраль кунлари Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий - амалий тиббиёт маркази етакчи мутахассислари Наманганга келиб, маҳаллий шифокорлар учун "Маҳорат дарслари" ташкилладилар, шифохоналарда беморларга кўрсатилаётган муолажалар жараёни билан танишиб, зарур маслаҳатлар бердилар. Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари ишини янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар айтилди. Маҳаллалар, мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда хонадонлардаги мулоқотлар барчада зўр қизиқиш уйғотди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал - демократик партияси вилоят кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлди. Унда партиянинг вилоят, шаҳар, туман кенгашлари ходимлари, маҳалий кенгашлар депутатлари, фаоллар, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.

- Шокиржон, Абдусами, гул уруғлари тайёрми, бугуноқ ёнларингизга ёрдамчилар олиб, сепиб қўйинг­лар. Қаровига ҳам ўзларингиз масъулсизлар, - та­йинлади бош врач Баҳриддин Сиддиқов.