Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси, вилоят ҳокимлиги ва вилоят адлия бош­қармаси ҳамкорлигида "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури" лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори асосида Биринчи Президентимиз таваллуд топган санага бағишланган хотира тадбирлари бўлиб ўтди.

Абдулходи ИМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг

биринчи ўринбосари.

Маҳалла - Ватан ичидаги мўъжаз ватан. Маҳалладошлик туйғуси эса, бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатишга бурчдорликни ҳамиша ёдга солиб туради. Тўй-тўйчиқларда ҳам, азали кунларда ҳам ёнма-ёнлик, қувончу-қайғуларни бирга-бирга баҳам кўриш азалий қадриятларимиздир. Янаям аниқроқ айтганда, маҳаллада қандай воқеа юз берса, унинг хабари ўша ондаёқ деярли барча хонадонларга тарқайди. Каттаю-кичикнинг оғзига тушади. Худди шу нуқтаи назаридан фикр юритсак, маҳалладошлардан ким, қачон, қаерга кетаётгани ёки қаердан қайтаётгани ҳаммага аён. Ахир хорижга ишлаш учун отланганлар билан яқинлари хайрлашиши, қайтганида уни йўқлаб бориши ўзбекона одатий ҳолга айланиб қолган-да.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрда "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори эълон қилинган эди. Қарордан келиб чиқадиган долзарб масалаларни жойларда ҳал этиш, унинг ижросини таъминлаш бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Чуст туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман прокуратураси ҳамкорлигида суициднинг олдини олиш ва даволаш бўйича кўргазмали анжуман ташкилланди.