Умр инсонга берилган энг бебаҳо неъмат. Унинг қадрига етиб, ҳар бир сониясидан оқилона фойдаланган, хуш хулқи, мулойимлиги, ширинзабонлиги, хайрли ва савобли ишлари, оиласи, атрофдагилларга меҳрибончилиги, яхшилик қилишдек фазилатлари билан ҳаётини безаганлар ҳамиша ҳам давлатимиз, ҳам халқимиз эъзозида, олқишида бўлишади.

Ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат бир кунмас-бир кун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳушёр ходимлари томонидан фош этилади. Чунки, жиноят изсиз қолмайди, ашёвий далиллар қўлга киритилса, жиноятчининг кирдикорлари янаям ойдинлашади. Комил ҳам (исми ўзгартирилган) қилмишлари шундай якун топишини ўйламаган эди.

Халқимиз орасида "Менинг нафсим балодир, ўтдан-чўққа салодир" деган иқрорнома юради. Буни нафсининг сўзиги кириб, ўзгаларнинг ҳақига кўз олайтирадиган, сири фош этилгач эса, қаттиқ пушаймон чекадиганлар айтишади. Ўз ичида яшайдиган балонинг измига тушиб қолишнинг оқибати уқубатли эканидан дарак беришади улар. Бу гўё бошқаларга ҳам огоҳли сабоқдай янграйди. Биз қаламга олаётган нафс бандалари ҳам  суд олдида жавоб беришларига, тегишли жазони ўташлари тўғри келди. "Улар кимлар?" деб қизиқаётган бўлсаларинг керак, албатта.

Ўқотар қуроллар сақлаш ва ов мавсумида фойдаланишнинг тартиб-қоидалари мавжуд. Уларга амал қилмаслик қонунбузарлик саналади. Олмослик Меҳмонали Эрмановга жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди томонидан бежиз тегишли жазо белгиланмади.

Ҳусниддин Раҳимов қирқ ёшда. Уч фарзанднинг отаси. У 2014 йилнинг июнида ишлаб пул топиш мақсадида Москва шаҳрига йўл олади. Қўлига мўмай пул тегиши билан "Soni" уяли телефонини сотиб олади. Бўш қолди дегунча унинг "сир-синоатлар"ига қизиқаверди. Ҳатто "одноклассники.ру" ижтимоий сайтида "Ҳусниддин Раҳимов 40 йил. Москов. Россия" номли профил остида ўзига электрон манзил яратади. Шу ижтимоий тармоқ орқали диний мазмундаги файлларни тарқатишгача бориб етади. Қонунга хилоф хатти-ҳаракатини барибир узоқ давом эттиролмади.