Наманганлик Собит Аҳмедов кўп бор ёмонларга ёндошди, кўп бор тўғри йўлдан адашди. Ҳозиргача беш марта жиноят содир этиб, такрор-такрор судланди. Қирқ бир ёшли йигит учун, икки фарзандини отасиз ўстиришга мажбур бўлаётган умр йўлдоши учун бу ғоят ачинарли ҳол. Афсуски, у ҳеч тавбасига таянмади. Ўзини бадном қилаверди. Охирги жиноятини 2015 йилнинг мартида содир этди.

Ҳодиса тафсилоти қуйидагича: у Наманган шаҳридаги ошхоналардан бирида Полвон ва Қидир исмли қир­ғи­зистонлик шахслар билан танишади. Улардан гиёҳвандлик моддаси топиб беришларини илтимос қилади. Шунда Полвон ёнидан озгина миқдордаги "товар"ни чекиб кўришга беради. Ёқса телефон қилиб, буюртмаси аниқ ва қатъийлигини айтиб қўйишини тайинлайди. Собитга маъқул келиб, бир ҳафтадан сўнг Полвон билан боғланади.

- Қанча керак? - сўрайди сотувчи хурсанд бўлиб.

- 1200 АҚШ долларига яраша оламан,-дейди у. Полвонни ишонтириб.

Биринчи "операция" хамирдан қил суғургандек осон битди. 100 грамм товар қўлига ўша ошхонада тегди. Бундан ўзини қўярга жой тополмаган Собит келаси ой буюртмани катта қилди. Аниқроғи 1 кило сўраб, пули нақдлигини ваъдалади. Янги товарга ҳам тезда эга бўлди.

Маҳалладоши Илҳом Соқиматовнинг машинасида "Меҳмондўст" ошхонаси ёнига борганида эса МХХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу орада икковлари гиёҳванд моддани бирга-бирга чекишган эди ҳам.

Ашёвий далиллар асосида айбдорлиги аниқ бўлган гиёҳванд шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди Собит Аҳмедовга 10 (ўн) йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Илҳом Соқиматов ҳам шундай жазога лойиқ топилди.

Гиёҳвандлик бошга бало. Бу кўчага кирган кимсани фақат уқубат кутади. Жазолардан сабоқ чиқармаган Собит Аҳмедовнинг ниҳоят энди ақли кирган бўлса ажаб эмас. Ахир соғлигини емирган, оиласидан жудо қилган оғудан юз ўгирса, соғлом турмуш тарзига ўтса, аввало ўзи учун, қолаверса оиласи ва жамият учун фойдали иш қилиши мумкин.

Ақли расо одам вабодек "бераҳм" касаллик қаршисида ожиз турмай, ундан қутулишга интилиши шарт. Акс ҳолда умрига зомин бўлади, холос.

Ҳақ НАЗАР.

Чунки бизнинг жамиятда гиёҳвандфурушликка йўл йўқ.

Косонсойлик Убайдуллохўжа Қодиров уч фарзанднинг отаси бўла туриб ўз шаънига ҳам, оиласи шаънига ҳам доғ туширди. Гиёҳвандфурушликдан даромад топаман деб, қинғир ишга қўл ургани учун жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди томонидан 12 (ўн икки) йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Маъруф Тожихонов олий маълумотли бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топиб, яхши яшаб, яхши ишлаб юрган эди. Афсуски, у таъмагирлик кўчасига кириб қолди. Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, ўзгаларга нисбатан нохолис муносабатда бўлиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими бўлгани ҳолда қонун талабларини менсимаслик, шахсий бойлик орттириш илинжида ўзига мурожаат этганларнинг чўнтагига кўз олайтириш "касали"га учради. Охир-оқибат жинояти учун тегишли жазога тортилди.

Тинчлик бор юртда хотиржамлик ва фаровонлик ҳукм суради. Мамлакатда осуда ҳаётни асраш барча фуқароларнинг асосий бурчларидан биридир. Конституциямизнинг 52-моддасида: "Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир..." деб белгилаб қўйилганлиги ҳам барчамизни ҳушёрликка чақиради.

чунки жиноятчи вақтида қўлга олиниб, жазога тортилди.

 У Ҳаққулобод шаҳридаги кафеда овқатланиб, спиртли ичимлик ичиб, кайф ҳолатда ўтирар эди. Ёнида целофан пакетда ваъдаланган нарсаси турарди. Мижози келиши билан унга ўтказса бас. Қўлига катта пул тушади. Шуни ўйлаб, сарҳуш кайфият туярди. Лекин кутилмаган "меҳмонлар"нинг ташрифи талвасага солди. Сувдан қуруқ чиқишга қанча уринмасин бефойда эди. Сабаб аниқ, яъни пакетдаги маҳсулотнинг рангигина эмас, ҳиди ҳам гиёҳвандфурушлигини англатиб турарди. Ички ишлар бўлими ходимлари тезда ашёвий далилни эксперт-криминалистика бўлимига топширишди. Ўзи билан эса тергов ишларини бошлаб юборишди.