Чунки бизнинг жамиятда гиёҳвандфурушликка йўл йўқ.

Косонсойлик Убайдуллохўжа Қодиров уч фарзанднинг отаси бўла туриб ўз шаънига ҳам, оиласи шаънига ҳам доғ туширди. Гиёҳвандфурушликдан даромад топаман деб, қинғир ишга қўл ургани учун жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди томонидан 12 (ўн икки) йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Маъруф Тожихонов олий маълумотли бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топиб, яхши яшаб, яхши ишлаб юрган эди. Афсуски, у таъмагирлик кўчасига кириб қолди. Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, ўзгаларга нисбатан нохолис муносабатда бўлиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими бўлгани ҳолда қонун талабларини менсимаслик, шахсий бойлик орттириш илинжида ўзига мурожаат этганларнинг чўнтагига кўз олайтириш "касали"га учради. Охир-оқибат жинояти учун тегишли жазога тортилди.

Тинчлик бор юртда хотиржамлик ва фаровонлик ҳукм суради. Мамлакатда осуда ҳаётни асраш барча фуқароларнинг асосий бурчларидан биридир. Конституциямизнинг 52-моддасида: "Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир..." деб белгилаб қўйилганлиги ҳам барчамизни ҳушёрликка чақиради.

чунки жиноятчи вақтида қўлга олиниб, жазога тортилди.

 У Ҳаққулобод шаҳридаги кафеда овқатланиб, спиртли ичимлик ичиб, кайф ҳолатда ўтирар эди. Ёнида целофан пакетда ваъдаланган нарсаси турарди. Мижози келиши билан унга ўтказса бас. Қўлига катта пул тушади. Шуни ўйлаб, сарҳуш кайфият туярди. Лекин кутилмаган "меҳмонлар"нинг ташрифи талвасага солди. Сувдан қуруқ чиқишга қанча уринмасин бефойда эди. Сабаб аниқ, яъни пакетдаги маҳсулотнинг рангигина эмас, ҳиди ҳам гиёҳвандфурушлигини англатиб турарди. Ички ишлар бўлими ходимлари тезда ашёвий далилни эксперт-криминалистика бўлимига топширишди. Ўзи билан эса тергов ишларини бошлаб юборишди.

У бундай бўлишиниасло кутмаган эди-да.

Наманганлик Баҳодир (исми ўзгартирилган) ўттиз тўрт ёшда, икки фарзанднинг отаси, вақтинча ишсиз. Икки бор жиноят содир этгани, жазо ўтагани ва яна ўтаётганига қарамай, тавбасига таянмагани озорига озор қўшди.