Ўтган хафтада Наманган шаҳри ва Мингбулоқ туманларида "Фертил ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ҳафталиклари" уюшқоқлик билан юқори савияда ташкилланди.
Унда РС ва ТСИ вилоят филиали мутахасислари О. Раҳимов, И.Мусаева, вилоят ДСЭНМ мутахассиси У. Ботирова, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази врачи Х. Мирзаев, вилоят "Она ва бола скрининг" марказидан С. Давроновалар тегишли мавзулардаги маърузалари билан иштирок этишди.
Наманган шаҳрининг барча маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисини қамраб олган саломатлик ҳафталиклари Мингбулоқ туманининг энг чекка қишлоқларида, ўқув даргоҳларида давом этди.
Манзура ЭРГАШЕВА.