- Курилди: 768
2017 йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъатининг навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
- Курилди: 745
Ҳуқуқларимизнинг ҳаммаси ҳам муҳим. Бирининг биридан ортиқ ёки камлиги йўқ аслида. Шунга қарамай, барча учун ҳаёт-мамот масаласи даражасидаги икки ҳуқуқ муҳимдан-да муҳим десак балки хато ҳам эмас. Бири 40-моддада белгиланган "Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга"лигидир. Бунинг учун мамлакатимиз тиббиёт тизимида ҳар жиҳатдан тўкис шароиту имкониятлар муҳайё.
- Курилди: 696
Вилоятимизда тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Инвестиция дастури асосида ҳар йили қайта реконструкция қилинаётган, сифатли таъмирдан чиқарилаётган ўнлаб саломатлик масканлари фикримиз далилидир. Улуғ айём - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги арафасида фойдаланишга топширилган Наманган шаҳридаги 4-оилавий поликлиникаси биноси эса аҳоли учун байрам туҳфаси бўлди.