- Курилди: 1012
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қ А Р О Р И
Тиббий таълим сифатини янада ошириш, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий таълими тизимини энг яхши халқаро амалиёт даражасида босқичма-босқич шакллантириш, тиббий ёрдам даражасини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълим соҳасида ваколатли орган этиб белгилансин ва унинг зиммасига:
тиббиёт кадрларини тайёрлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тиббий таълим муассасаларига, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим, соғлиқни сақлаш тизими учун мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимига методик раҳбарлик қилиш;
- Курилди: 564
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Республикада соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш давлат дастурларини амалга ошириш доирасида аҳолига онкологик тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими ташкил этилди. Онкология хизматининг ягона вертикал интеграциялаштирилган тизими яратилди, онкология муассасаларини замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда, профессионал кадрлар тайёрлашнинг замонавий илмий мактаби шакллантирилган. Онкология муассасалари амалиётига саратонга ташхис қўйиш ва даволашнинг бир қанча замонавий усуллари жорий этилган, онкологик патология профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда, бу эса касалликнинг илк босқичларида беморларни икки баравар кўп аниқлаш имконини берди.
- Курилди: 610
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишни кучайтириш, хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳолига юқори технологияли сифатли тиббий хизматлар кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, хусусий тиббиёт соҳасига хориждан инвестициялар ва юқори малакали мутахассислар жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, тиббий туризм ва тиббий хизматлар экспортини ривожлантириш мақсадида:
- Курилди: 513
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира - кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи - муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр - инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.
- Курилди: 898
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
9 май умумхалқ байрами - Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941 - 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида: