ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Қайд этилсинки, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ва изчил чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида аҳолига давлат томонидан кафолатли бепул тиббий ёрдам беришни таъминлайдиган шошилинч кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими ташкил этилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг 2017 йил 13 мартдаги 40-ш.т. сонли буйруғига асосан Воситов Иқболжон Абдуваҳобович вилоят силга қарши кураш диспансери бош врачи лавозимига уч ойлик синов муддати билан тайинланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашиб, ушбу тизимни такомиллаштириш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Халқимиз саломатлиги, айниқса, ёш авлод келажагига дахлдор бу соҳа Президентнинг доимий эътиборида бўлишини алоҳида таъкидлаганди.

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминовнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

 Тошкентда 2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.