2016 ЙИЛГИ НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

 Азал-азалдан халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, унинг олижаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, қадим аждодларимиздан бизга ўлмас мерос сифатида безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб қолди.

      2016 йил 11 январь                        № 28                   Тошкент шаҳри

 

АСОСИЙ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) 6-моддаси ижросини таъминлаш, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини харид қилишда бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда даволаш-профилактика ёрдамининг сифатини янада яхшилаш мақсадида

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2016 йил 11 февралдаги 25 ш/т-сонли буйруғига асосан Жаҳонгир Абдуваҳобович Жумабоев вилоят тери-таносил касалликлари диспансери бош врачи лавозимига уч ойлик синов муддати билан тайинланди.

 

* * *

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2016 йил 18 февралдаги 30 ш/т-сонли буйруғига асосан Адҳамжон Неъматович Султонов вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси автокорхонаси директори лавозимига уч ойлик синов муддати билан тайинланди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг таклифи билан 2016 йил мамлакатимизда 

Соғлом она ва бола йили деб эълон қилинди

"Соғлом авлодни тарбиялаш - буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир". Давлатимиз раҳбарининг 1994 йил 2 май куни Ўзбекистоннинг биринчи давлат мукофоти - "Соғлом авлод учун" орденини топшириш маросимида айтган ушбу теран маъноли сўзлари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни маънавий ва жисмоний тарбиялаш, уларда Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантиришда асосий йўналишни белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

БУЙРУҒИ

 

2016 йил 20 январь                                     № 34                                    Тошкент шаҳри

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббиёт даволаш-профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, ташкилот, корхоналардаги ходим ва талабаларнинг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида