Ўтган ҳафтада Ҳиндистоннинг таниқли шифокорларидан бир гуруҳи вилоятимизга келди. Жаҳонга машҳур Apоllo клиникаси малакали мутахассислари вилоят маркази ва Янгиқўрғон туманида беморларни қабул қилишди.

Зафар Солиевич Холов - Наманган вилояти ҳокимининг 2017 йил 4 сентябрдаги 620-сонли қарорига мувофиқ вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори этиб тайинланди.

Қутлуғ айём арафасида бир гуруҳ илғор ва фаол юртдошларимиз Президентимизнинг Фармонларига кўра давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Жумладан, мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ишига қўшган катта ҳиссаси ҳамда ёшларни ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, соғлом турмуш тарзи тамо­йиллари руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун «Шуҳрат» медали билан тақдирланганлар орасида вилоят кардиология маркази интервенцион кардио­логия бўлими мудири Жалилов Акмалжон Олимович ва Наманган туманидаги «Merrimed pharm» масъулияти чекланган жамияти бош директори Азизов Неъмат Ахундадаевич ҳам бор. 

Биз ҳамкасбларимизни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан табриклаймиз.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш давлат дастурлари амалга оширилиши натижасида юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг принципиал жиҳатдан янги тизими ташкил этилди. Республикада ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, шу жумладан, хирургия, кардиология, кўз микрохирургияси, урология, акушерлик ва гинекология, педиатрия, эндокринология, терапия ва тиббий реабилитация, дерматология ва венерология, фтизиатрия ва пульмонология (кейинги ўринларда – Республика марказлари) соҳасида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва юқори малакали врачлар билан тўлдирилган ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари

патронаж ҳамшираларининг йўл ҳақи компенсациясини

белгилаш ва тўлаб бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сон "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларининг ойлик йўл ҳақи компенсациясини (бундан буён матнда компенсация деб юритилади) белгилаш ва тўлаб бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Компенсацияни тайинлаш

1. Компенсация қишлоқ жойларда оилаларга бориб тиббий патронажни ташкил қилувчи қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж ҳамшираларига тайинланади.

2. Қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж ҳамшираларига компенсацияни тайинлаш - иш вақти ойлик меъёрининг ҳақиқатда ишланган иш кунидан келиб чиқиб, ўрнатилган нормативлар бўйича бириктирилган аҳоли яшаш жойигача бўлган масофа 10 километр ва ундан кўп бўлганда энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида амалга оширилади.

Бунда, ҳар бир патронаж ҳамшира учун компенсациянинг умумий миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан ошмаслиги лозим.

3. Туман тиббиёт бирлашмасининг тегишли буйруғи асосида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари патронаж ҳамшираларига бириктирилган аҳоли пунктининг номи ва аҳоли сони, шунингдек, унинг иш жойидан бириктирилган аҳоли пунктигача оралиқ масофа кўрсатилган рўйхат тасдиқланади.

2-боб. Компенсацияни тўлаш

4. Компенсацияни тўлаш манбаи туман тиббиёт бирлашмаларининг йиллик харажатлар сметасида шу мақсадда кўзда тутилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобланади.

5. Компенсацияни тўлаш ўтган ой учун ойнинг иккинчи ярми ойлик иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда, алоҳида тўлов қайд­номаси бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.

6. Патронаж ҳамшираларнинг меҳнат таътилида, шунингдек, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган давр учун компенсация тўланмайди.

Патронаж ҳамшираларнинг эгаллаб турган иш ставкасига мос равишда компенсация пули тўланади.

3-боб. Якуний қоидалар

7. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 171-моддаси иккинчи қисми 8-бандига мувофиқ ушбу Низомнинг 2-бандида белгиланган компенсация миқдори чегарасида патронаж ҳамшираларнинг даромади сифатида қаралмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқаролар суғурта бадаллари солинмайди.

8. Компенсациянинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.