- Курилди: 937
Ёз ойларида юқумли меъда-ичак касалликлари кўпайиши ҳар доим кузатилади. Бунинг олдини олиш учун уларни юқтирмаслик зарур. Ҳар бир киши ўз саломатлигини сақлаши учун санитария- гигиена талабларига қатъий риоя қилса, кутилган мақсадга эришади. Шуни ҳисобга олиб, биз диарея, ичбуруғ каби касалликни тарқатувчи омилларни яна бир бор эсга солишни лозим топдик.
- Курилди: 949
Мамлакатимизда инсон омили энг юқори ўринда туради. Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистонимиз ўзининг ривожланиш йўлини беш тамойил асосида белгилаб олди. Шулардан бири аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилгандир. Бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.
- Курилди: 1116
Қрим-Конго геморрагик иситма - ўткир юқумли касаллик. Уни вируслар юзага келтиради. Яъни вируслар майда қон томирларни шикастлайди. Оқибатда ҳужайра, тўқима ва тана аъзоларида қон айланиш жараёни, уларнинг озиқланиши ҳамда кислород билан таъминланиши ишдан чиқади. Айниқса, муҳим аъзолар фаолиятининг бузилиши инсон ҳаётини хавф остига қўяди. Асосон каналар вирус ташувчи ҳисобланади.
- Курилди: 773
Куйдирги одамлар учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам хавфли бўлган ўткир юқумли касаллик ҳисобланади. Касалликни куйдирги таёқчаси қўзғотади. У ташқи муҳитда спора ҳолида учрайди ва сувда, тупроқда ҳамда бошқа нарсаларда кўп йилларгача яшаш қобилиятини сақлаб туради. Куйдирги таёқчалари қулай шароитларда кўпаяди. Касалликни манбаи асосан уй ҳайвонлари-қорамол, от, қўй,эчки,туя,чўчқа ва бошқалар ҳисобланади.
- Курилди: 810
Ёз мавсуми, юртимиз боғ-роғларида мевалар айни пишган палла. Бу пайтда айниқса, тарвуз, қовун, ҳандалак каби полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида ёш болаларда кўпроқ диарея касаллиги юзага чиқади.