- Курилди: 666
24 март - Бутунжаҳон сил касаллигига Қарши кураш куни
Ҳозирги кунда сил хасталигини даволаш ва ташхислаш бошқа хасталиклар сингари мураккаблашмоқда. Бунга сил микробларининг мутациялари, аввал қўлланилган перепаратларга чидамлилик хусусияти ортиши, экологик шароитлар сабаб бўлмоқда. Беморлардаги қўшимча хасталиклар, сил перепаратларини тартибсиз қабул қилиш оқибатида махсус перапаратларга бардошлик турлари билан касалланишнинг ортиб бориши ачинарли ҳолдир. Сил хасталигига эрта ва тўғри ташхис қўйиш, даволашда тўғри йўналиш танлаш ва муолажани аниқ мақсадли олиб бориш шифокорлар зиммасидаги муҳим вазифа саналади.
- Курилди: 2564
ТУРП
Ўзи куврак ҳам хушхўр,
Еганни қилар ошхўр.
Шоир бежизга турпга шундай таъриф бермаган. Бу сабзавот ғоят ёқимли ва шифобахш. Айниқса, қуюқ овқатлар билан қўшиб ейиш ўзбекона одатга кириб қолган. Тиббиётимиз алломаси Абу Али ибн Сино айтганидай: "Турпдаги энг кучли нарса - уруғи, сўнгра пўсти, ундан кейин барги ва ниҳоят этидир. Барги ва баргининг суви сариқ касаллигини йўқотади, уруғи эса қориндаги елни тарқатади, иштаҳани оширади ва жигар оғриғини қолдиради. Кўринадики, унинг одам саломатлиги учун нафи жуда катта.
Табиблар қадим-қадимдан турпнинг фойдали хусусиятларини яхши билишган. Натижада беморларни даволашда дори сифатида қўллашган. Жумладан, турп билан асални аралаштириб, турли жароҳатларга малҳам тайёрлашган. Уруғини майдалаб, кукун шаклига келтириб ҳам оз миқдордаги сув билан қўшиб секинлик билан битаётган яраларнинг тузалишини тезлатиш учун малҳам ўрнида ишлатишган.
Яна турпнинг қайнатиб пиширилгани кучли йўталга даводир. Асал ёки шакар билан тенг миқдорда олинган шарбати кўк йўтални қолдиради. Уруғи қайнатмаси эса ўпкадаги балғамни кўчиради. Истеъмол пайтида инсон танаси қизиб, қон юриши яхшиланади. Ревматизм, подагра, мушаклар ва асаб тизими яллиғланиши оқибатида туғиладиган оғриқни барҳам топтиради.
Чақалоғини эмизаётган аёллар учун ҳам турпнинг жуда керакли озуқа эканлигини билиб қўйган яхши. Чунки у она сутини кўпайтиради.
Сабзавотнинг шарбати жигарни, ўт пуфагини, ошқозоности безини ва лимфаларни даволаши мумкин. Кишиларнинг овози бўғилиб қолса, албатта, турп суви даво, яъни уни ичиб, томоқни ғарғара қилинса, овоз тезда очилишига эришилади.
Агар иштаҳангиз йўқолса, турп ўз ўрнига қайтаради. Хомини қаламча қилиб тўғраб, туз сепиб ейиш лозим. Шунингдек, майдалаб озроқ хом занжабил ширасидан қўшиб тановул қилинса ҳам бўлади.
Ошқозони оғриётганлар турп сувида эритилган асални ичиб, қайт қилгандан сўнг ширин таомлар еса, ошқозони ачишмайди.
Агар оғиз бўшлиғи яллиғланса, кўк турпни сиқиб, сувига тенг миқдорда совутилган қайноқ сув қўшиб, кунига бир неча марта оғиз чайқалса, яхши самара беради. Қулоқ оғриса, турп сувидан 600 мл, кунжут ёки зайтун ёғидан 200 мл олинади. Турп суви қозонга қуйилади, устига ёғ солиб аралаштирилади, токи ёғи қолгунча паст оловда қайнатилади, сўнг касалнинг аҳволига қараб, кунига икки-уч маҳал қулоққа томизилади.
Йўтални тузатиш, балғамни тушириш учун бир дона оқ турп, беш дона оқ мурч, уч бўлак хом занжабил ярим соат сувда қайнатилади. Кунига икки маҳал ичиб турилса, мақсадга эришилади. Ўпка яллиғланишини даволаш учун ҳам турп жуда қўл келади. Бир дона турпнинг сиқилган сувига 15 гр арпа шакари қўшилади, иситиб ҳар куни 2 маҳалдан истеъмол қилиб бориш лозим. Турп қон босимини туширади.
Пешонага қалин арчилган турп пўчоғи боғлаб олинса, бош оғриғи даф бўлади. Хуллас, "Туҳфаи Ҳусайний"да назм йўлида ёзилганидек:
Ҳазм бўлмаганда меъдада овқат,
Ҳазм қилар турп айласа рағбат.
Кучли овқат бўлмас уни еган дам,
Аммо ундан ҳар вақт туғилар балғам.
Уруғи юмшатиб, қилар мулойим,
Жигар тиқилмасини очади доим.
Лат еса, ё бўлса сепкил ила доғ,
Уруғи йўқотиб, вақтни қилар чоғ.
Қайт пайдо қилади кўп еса киши,
Кетар лекин сариқ касал ташвиши.
Ҳўл-иссиқ бўлади гар рағбат қилсанг,
Уруғи қуруғу иссиқдир билсанг.
ШОЛҒОМ
Халқимизда "Агар есангиз шолғом, доим юрасиз соғлом" деган нақл юради. Бунинг замирида ҳаётий ҳақиқат ётади. Ўзбекистонда шолғомнинг Наманган ва Самарқанд навлари етиштирилади. Намликсевар бу сабзавот этининг ўзига хос таъми бор. Таркиби 4-6 фоизгача қанд, С, В1, В2, РР витаминлари ҳамда минерал моддалардан иборат.Шолғомнинг эти серсув бўлиб, хомлигича қайнатиб, қовуриб, буғлаб пишириб ейилади.
Абу Али Ибн Сино "Тиббий ўгитлар" асарида унинг шифобахш хислатларини қуйидагича таърифлаган: "Семиз гўшт билан пиширилган шолғом кўкракни ва томоқни юмшатади. Шолғомнинг қайнатмасини подагра касалига қўйилса, кўп манфаат етади. Гўшт билан қайнатилгани эса белни қиздиради, сийдикни ҳайдайди. Унинг япроғи ейилса ҳам сийдикни юриштиради". Бобомиз наинки ёзиб қолдирганлар, айни вақтда амалиётда қўллаганлар.
Шолғом уруғидан тайёрланган дорилар билан қовуқ ва човдаги шишларни йўқотганлар. Кўз хасталигини даволаб, кўриш қувватини яхшилаганлар. Яна шолғомнинг ўртасини ўйиб, мум ва гулмой солиб, қўрда кўмилгани билан тери касалликларини тузатганлар. Совуқдан туғилган яра ва ёрилишларни даволаганлар. Уни гўшт билан қайнатиб ейиш танага мадор, кўзга қувват бағишлашини алоҳида таъкидлаганлар.
Халқ табобатида шолғом ва унинг шарбатидан йўтал, овоз бўғилиши, астма касалликларини даволашда фойдаланиб келинади. Бу сабзавот истеъмол қилинганида асабларни тинчлантиради. Юрак фаолиятни меъёрга солади, ичакларга соғломликни қайтаради. Истима кўтарилганда, юрак безовта бўлганда, ўпка ва нафас йўлларида нуқсонлар туғилганида шолғомдан самарали фойдаланилади.
Гўшт билан қайнатилган шолғом кучли озуқа бўлиб, меъдада узоқ вақтгача қолади. Шолғом шўрва совуқ кунларда танани илитади. Шунингдек, шолғомли салатлар тайёрлаб ейиш беҳад фойдалию, лекин болалар негадир хуш кўришмайди. Шундай бўлсада, шолғомли салат шамоллашнинг олдини олади ва даволайди.
Ошқозон қувватсизлигида шолғом билан унинг баргини қайнатиб, суви билан ейиш лозим.
Хом шолғом ёки унинг сиқиб олинган суви қон босимини туширади. Истимани ҳам даф этади.
Шифобахшлик хосиятларини табиблар янада мухтасар ва таъсирчан назмга солишган:
Иссиқ бўлар шолғом, ким еса такрор,
Кўрлар шолғом есин деган матал бор.
Чунки у кўзларга беради қувват,
Хому пишиғида бор шундай хислат.
Шишганда совуқдан қўл ёки оёқ
Наф қилади шолғом суркалгани чоғ.
Ҳозир бозорларда турп ва шолғом керагича бор. Дам ғанимат. Уларни сотиб олиб, дастурхонингизга таом қилиб, салат тарзида тортсангиз, ҳам қорнингиз тўяди, ҳам соғлигингиз жойига келади. Ҳадемай иссиқ кунлар бошлангач, улар сифатини йўқотади. Кейин эса кеч кузгача кутишдан ўзга иложингиз қолмайди.
Интернет материаллари ва тиббий
рисолалардан фойдаланган ҳолда
Манзура Насибулло қизи тайёрлаган.
- Курилди: 736
Гепатит-жигарнинг яллиғланиши. Халқимизда сариқ хасталиги дея аталади. Соғлом одамга ифлос сув, зарарланган овқат ҳамда қон орқали ўтади. Гигиена қоидаларига амал қилмаслик оқибатида ҳар хил вирусларни юқтириб олишга йўл очилади. Покизалик эса ундан асрайди.
- Курилди: 1486
Инвагинацион ичак тутилиши болаларда турли хил ичак тутилишига нисбатан энг кўп учровчи туридир. Аслида ҳар қандай ёшда учраши мумкин. Статистик маълумотларга кўра 80 фоиз ҳолларда 4-12 ойликдагиларда кузатилади. Бола ҳаётининг иккинчи ёшида 10 фоиз ҳолатларда рўй беради. Тўғри ва ўз вақтида ташхис қўйиш касалликни эрта ва самарали даволаш омилидир.
- Курилди: 644
Ботулизм касаллигининг микроби овқатдан захарланишнинг энг оғир турини келтириб чиқаради. У маҳсулотда кислородсиз муҳитда кўпаяди. Кўпинча сут ва гўшт маҳсулотларидан тайёрланган, лекин узоқ муддат туриб қолган овқатларда ёки бузилган консерва маҳсулотларида мавжуд бўлади. Инсон истеъмол қилганда касалланади. Ҳаттоки оғизга олиб ютмасангиз ҳам заҳарланиш мумкин.