- Курилди: 3676
уни асрамоқ ўзимизга боғлиқ
Жигар организмнинг марказий биокимёвий лабораторияси бўлиб, у қонни тозаловчи фильтр вазифасини ўтайди. Организмда кечадиган барча моддалар алмашинувида фаол қатнашади. Мавжуд ферментлар таъсирида бир дақиқада қатор кимёвий жараёнлар содир бўлади, қондаги зарарли моддалар зарарсизлантирилади. Организмда 500 дан ортиқ муҳим вазифани бажаради. Жигарнинг диффуз (тарқоқ) жароҳатланишларидан бири унинг циррозга учрашидир. Жигар циррози бу жигарда қўшувчи тўқима ўсиши туфайли жигарнинг чандиқланиши ва бунинг натижасида организмдаги барча аъзолар фаолиятининг издан чиқиши билан кечадиган хасталикдир.
- Курилди: 895
Варикоз веналарнинг кенгайишидир. Бу касаллик аёллар ўртасида эркакларга нисбатан уч марта кўпроқ учрайди.
- Курилди: 759
Фарзанднинг соғлом бўлиши ҳар бир ота-онага чексиз шодлик, қувонч олиб келади. Акси бўлсачи? Бола ногирон, наслий нуқсон билан туғилса, бу оила учун катта фожиадир. Бунинг олдини олиш ҳар бир ота-она ёки авлоднинг ўз қўлида эмасми. Агар барчамиз никоҳ масаласига масъулият билан, кенгроқ мушоҳада юритиб қарайдиган бўлсак, ҳеч қандай муаммога ўрин қолмас эди. Нима учун ота-она деймиз? Ҳеч кимга сир эмаски, урф-одат ва анъаналаримизга кўра, никоҳ кўпроқ ота-она, катталарнинг аралашуви асосида амалга оширилади.
- Курилди: 688
Уйда бемалол сигарета тутамизу, ўзимиздан кўра ёнимиздагилар кўпрок заҳарланаётганини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Сигарета тутунидан чекмайдиган одамлар ҳам нафас оладилар. Мунтазам тамаки чекувчилар қандай хасталиклардан азият чексалар, чекмайдиганлар ҳам шундай касалликларга гирифтор бўлишади. Тамаки тутуни аёллар ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг ривожланиши ва ўсишига тўсқинлик қилади.
- Курилди: 1471
Суицид - грекча термин. Ўз жонига қасд қилиш маъносини билдиради. Бундай ҳолдан аввало, ўша шахснинг оиласидагилар азоб чекади. Қолаверса, жамият учун муаммо туғдиради. Уни ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди. Фақат бундай кўнгилсизликнинг олдини олиш керак. Вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансери бош врачи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг штатсиз бош психиатри Сайфиддин Мамадалиев билан мулоқотимиз худди шу мавзуда кечди.