У 2016 йилнинг 15 март куни Ўзбекистонга қайтди. Наманган аэропортига қўнган самолётдан тушгач, унинг ёнидаги телефон аппарати текширилганида қилмишлари фош бўлди. Антитеррористик ва антиконституцион ҳуружларга қарши кураш тадбири туфайли яна бир хатарли тарғиботчининг фаолиятига чек қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 184-моддаси билан айбли топилди. Чунки адолат ва инсонпарварлик тамойиллар устувор мамлакатимизда Ҳ. Раҳимовга жазо тайинлашда ҳуқуқбузарлик хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси-ю, яшаш жойидан ижобий тавсифлангани, қилмишидан пушаймонлиги ҳамда уч нафар фарзанди борлиги эътиборга олинди. У энг кам иш ҳақининг 20 баравар миқдорида, яъни 2.604.800 сўм жаримага тортилди.

Эгри қадамнинг товони шу бўлса керак-да. Энг муҳими, бу маъмурий жазо Ҳ. Раҳимовга катта сабоқ бўлиши керак.

Ҳақ НАЗАР.