Наманган вилоятининг иқтисодий салоҳиятини ошириш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Айниқса хорижий сармоядорлар имкониятидан самарали фойдаланиш диққат марказида турибди. Яқин орада чет эллик ҳамкорлар билан яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилади. Гап Ҳиндистоннинг дунёга машҳур MJ Group компанияси молиявий иштирокида ишга тушириладиган янги фармацевтика корхонаси ҳақида бормоқда.

Бизнинг тарихимиз улуғ аждодларимиз билан буюкдир. Буюк келажакни қуриш эса ёш авлод қўлида. Бунинг учун албатта, ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, орзу-интилишлари рўёби йўлида ҳар жиҳатдан амалий кўмак беришимиз барчамизнинг олдимизда турган энг устувор вазифа. Вилоят ҳокимлиги ва "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ана шундай фикр-мулоҳазаларни алоҳида таъкидлади.

Мана, "Соғ­лом она ва бола йили"ни ҳам мамнун кайфиятда якунладик. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Республика Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида эътироф этилганидай: "Соғлом болани вояга етказишнинг муҳим шарти бўлган репродуктив саломатликни яхшилаш, туғма нуқсон ва хасталиклар билан туғилишларнинг олдини олиш, тиббиёт масканларининг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш учун тизимли ишлар амалга оширилди". Бу бизнинг туманимиз тиббиёт тизимига ҳам тааллуқли, албатта. Йил давомида бир неча бор "Патронаж ойлиги" тадбири эса оилалар аъзоларининг саломатлигини тўла назорат қилиш имкониятини яратди. Шу боис халқимизнинг шифокорлар хизматидан баҳрамандлиги янада яхшиланди.

Мана, юртимизда янги йилнинг биринчи ойи. Қутлуғ айёмда махсус мухбиримиз Рустамали Мамадалиев шифокорлар ҳузурида бўлиб, уларга қуйидаги икки савол билан мурожаат этди:

- 2016 йил Сизнинг ҳаётингизда қандай из қолдирди?

- Янги 2017 йилдаги эзгу мақсадларингиз нималардан иборат?

Замира ҳар кунгиданам бугун ишга барвақт отланди. Боиси қаровидаги якка-ёлғиз нафақахўр Светлана Яковлеванинг кеча сал тоби қочгандай бўлувди. Шифокор буюрган муолажаларини қилиб, иссиқ овқатларини тайёрлаб, ичириб келган бўлишига қарамай барибир ташвишланди. Тонг қоронғуси ёришар-ёришмас йўлга тушди...