Нафас йўллари ўткир вирусли юқумли касалликларининг 50 фоизидан кўпроғини грипп ташкил этади. Грипп вируси А турининг касаллик чақириш хусусияти қолганларига қараганда кучлироқ, яъни уни бошидан кечирган беморларда қисқа муддатли иммунитет қолади.

Халқимизда "Ёнғоқни чақолмасанг, унинг мағзини ҳам татиб кўролмайсан" деган доно нақл бор. Лекин фитотерапевтлар бундай фикр, билдирмайдилар. Чунки, ёнғоқнинг нафақат барглари ва меваси, балки пўсти ҳам шифобахш хусусиятга эга. Қадим-қадимдан шохона мева сифатида бекорга эъзозламаганлар.

Глаукома сурункали кўзнинг ички босимини ошиши, кўриш майдонини торайиши, кўриш ўткирлигини пасайиши ва кўрув нервини глаукоматоз атрофиясига олиб келиши билан кечадиган касалликлардир. У асосан туғма, бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Бирламчи глаукоманинг ёпиқ турида, глаукоманинг ўткир хуружи алоҳида ўрин тутади ва анча оғир оқибатга олиб келиши билан фарқланади.

Фаровон ҳаёт кечиришга ҳамма ҳам интилади. Ҳалол ва сидқидилдан, белгиланган тартиб-қоидаларга асосан меҳнат қилинса, албатта мақсадга етилади. Бироқ, узоқларга бориб, мўмай даромад орттираман деганларнинг ҳар доим ҳам омади келавермайди. Чунки, одам савдоси деган мудҳиш жиноятларни содир этаётган кимсалар уларнинг орзуларини саробга айлантиришлари мумкин. Энг ачинарлиси, бундай мураккаб вазиятга тушиб қолаётган кишилар аксарият ҳолларда саломатликларини йўқотмоқдалар.

Ҳомиладорнинг рўйҳатга олиниши ва унинг мунтазам равишда поликлиникага бориши нафақат бўлғуси она ва боланинг саломатлигини кузатиб боришга, балки туғадиган аёл учун энг муҳим ҳужжат бўлган алмашув картасини олишга қаратилган. У ҳар гал шифокор қабулига келганида, турли таҳлиллар тайинланади, натижалари эса анкетага ёпиштирилади. Ушбу "Дафтарча" асосида ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан кейин алмашув картаси тузилади.