Орттирилган иммунитет танқислиги синдромини қисқартириб ОИТС деб атаймиз. Бу касаллик одамнинг иммун тизимини шикастланиши билан кечади. Узоқ давом этиб, охири ҳалокатга олиб боради.

Ёз ойларида юқумли меъда-ичак касалликлари кўпа­йи­ши ҳар доим кузатилади. Бунинг олдини олиш учун уларни юқтирмаслик зарур. Ҳар бир киши ўз саломатлигини сақлаши учун санитария- гигиена талабларига қатъий риоя қилса, кутилган мақсадга эришади. Шуни ҳисобга олиб, биз диарея, ичбуруғ каби касалликни тарқатувчи омилларни яна бир бор эсга солишни лозим топдик.

Мамлакатимизда инсон омили энг юқори ўринда туради. Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ Ўзбекистонимиз ўзининг ривожланиш йўлини беш тамойил асосида белгилаб олди. Шулардан бири аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилгандир. Бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

Қрим-Конго геморрагик иситма - ўткир юқумли касаллик. Уни вируслар юзага келтиради. Яъни вируслар майда қон томирларни шикаст­лайди. Оқибатда ҳужайра, тўқима ва тана аъзоларида қон айланиш жараёни, уларнинг озиқланиши ҳамда кислород билан таъминланиши ишдан чиқади. Айниқса, муҳим аъзолар фаолиятининг бузилиши инсон ҳаётини хавф остига қўяди. Асосон каналар вирус ташувчи ҳисобланади.

Куйдирги одамлар учун ҳам, ҳайвонлар учун ҳам хавфли бўлган ўткир юқумли касаллик ҳисобланади. Касалликни куйдирги таёқчаси қўзғотади. У ташқи муҳитда спора ҳолида учрайди ва сувда, тупроқда ҳамда бошқа нарсаларда кўп йилларгача яшаш қобилиятини сақлаб туради. Куйдирги таёқчалари қулай шароитларда кўпаяди. Касалликни манбаи асосан уй ҳайвонлари-қорамол, от, қўй,эчки,туя,чўчқа ва бошқалар ҳисобланади.