Касаллик типик (доимий белгилари билан) кечганда, ташхис  унчалик қийин эмас. Асосий белгилари қоринда даврий равишда кучли оғриқ бўлади ва бола чинқираб йиғлаб юборади. Бироз вақт ўтиб, соғ­лом боладек яна ўйинчоқ ўйнаши ёки шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар қилиши мумкин. Қориндаги кучли оғриқ тахминан 10 минутларда яна такрорланиши ва оёқ-қўлларини букиб, ота-онаси кўтарганда чинқириб елкасига томон талпинади. Ушбу белгини тиббиётда "Мартўшка белгиси" деб юритилади. Вақт ўтиши билан болада кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлади. Орадан 6-8 соат ўтиб ичи қон аралаш келади. Мутахассис бола қорнини пайпаслаб кўрганда "хасип" симон ҳосила қоринда аниқланади.

Ота-онаси  боласида ичак  тутилишини  гумон қилганида, уни аниқлашга қийналади. Чунки,  бола ўзидаги касалликни айтиб бера олмайди. Сабасиз йиғлаши бўлса, ахлати қон аралаш келишини кўрган ота-оналар кўпинча юқумли касаллик, аниқроғи дизентерия (ичкетар) деб ўйлашади ва врач тавсиясини олмасдан ўзларича даволашни бошлашади. Биз РШТЁИМ Наманган филиалига мурожаат қилиб келган кўпчилик ота-оналардан нима сабадан ўзбошимчалик билан даволашганини сўраганимизда, "хала бўлиб қолибди, "ичи бузилибди деб ўйлабман" қабилидаги жавобларни эшитамиз .

Касаллик сабаблари нималардан иборатлигини билиб олиш жуда муҳим.

4-12 ойлик болаларда сунъий ов­қатларга ўтиш ёки шифокор маслаҳатисиз турли овқатлар, шу шумладан қўй ёғи, ош ва бошқа овқатларни бериш ҳисобига чақалок овқат ҳазм қилиш тизими она сутига мослашгани учун, ичаклар харакати (перестальтикаси) тезлашади ва инвагинацияга сабаб бўлади.Катта ёшли болаларда эса кўпинча ичакларда полип  ёки дивертикул ҳисобига келиб чиқади.

Болалар ушбу касалликка гумон қилинганида ота-оналар нима қилиши керак?

Яшаш жойи поликлиникасига ёки «Тез ёрдам» шифокорига мурожаат қилиши лозим. Агар ичак тутилиши инкор қилинган бўлсада, юқоридаги белгилар яна давом этса, яшаш жойидаги тез тиббий ёрдам  шифокорларига мурожат қилишлари зарур.

Касаллик эрта, яъни 18-24 соатгача аниқланса, жарроҳлик амалиётисиз (консерватив) муолажа болалар жарроҳлари томонидан амалга оширилади. Кеч мурожаат қилиш ёки консерватив муолажа фойда бермаганида жарроҳлик операциясига киришилади.

Ёқубжон ЭШОНХЎЖАЕВ,

РШТЁИМ Наманган филиали болалар хирургияси

бўлими мудири.

Бахтиёр ЖАББОРОВ,

бўлим шифокори.