Ёз мавсуми, юртимиз боғ-роғларида мевалар айни пишган палла. Бу пайтда айниқса, тарвуз, қовун, ҳандалак каби полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида ёш болаларда кўпроқ диарея касаллиги юзага чиқади.

уни асрамоқ ўзимизга боғлиқ

 Жигар организмнинг марказий биокимёвий лабораторияси бўлиб, у қонни тозаловчи фильтр вазифасини ўтайди. Организмда кечадиган барча моддалар алмашинувида фаол қатнашади. Мавжуд ферментлар таъсирида бир дақиқада қатор кимёвий жараёнлар содир бўлади, қондаги зарарли моддалар зарарсизлантирилади. Организмда 500 дан ортиқ муҳим вазифани бажаради. Жигарнинг диффуз (тарқоқ) жароҳатланишларидан бири унинг циррозга учрашидир. Жигар циррози бу жигарда қўшувчи тўқима ўсиши туфайли жигарнинг чандиқланиши ва бунинг натижасида организмдаги барча аъзолар фаолиятининг издан чиқиши билан кечадиган хасталикдир.

Варикоз веналарнинг кенгайишидир. Бу касаллик аёллар ўртасида эркакларга нисбатан уч марта кўпроқ учрайди.

Фарзанднинг соғлом бўлиши ҳар бир ота-онага чексиз шодлик, қувонч олиб келади. Акси бўлсачи? Бола ногирон, наслий нуқсон билан туғилса, бу оила учун катта фожиадир. Бунинг олдини олиш ҳар бир ота-она ёки авлоднинг ўз қўлида эмасми. Агар барчамиз никоҳ масаласига масъулият билан, кенгроқ мушоҳада юритиб қарайдиган бўлсак, ҳеч қандай муаммога ўрин қолмас эди. Нима учун ота-она деймиз? Ҳеч кимга сир эмаски, урф-одат ва анъаналаримизга кўра, никоҳ кўпроқ ота-она, катталарнинг аралашуви асосида амалга оширилади.

Уйда бемалол сигарета тутамизу, ўзимиздан кўра ёнимиздагилар кўпрок заҳарланаётганини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Сигарета тутунидан чекмайдиган одамлар ҳам нафас оладилар. Мунтазам тамаки чекувчилар қандай хасталиклардан азият чексалар, чекмайдиганлар ҳам шундай касалликларга гирифтор бўлишади. Тамаки тутуни аёллар ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг ривожланиши ва ўсишига тўс­қинлик қилади.