Суицид - грекча термин. Ўз жонига қасд қилиш маъносини билдиради. Бундай ҳолдан аввало, ўша шахснинг оиласидагилар азоб чекади. Қолаверса, жамият учун муаммо туғдиради. Уни ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди. Фақат бундай кўнгилсизликнинг олдини олиш керак. Вилоят руҳий-асаб касалликлари диспансери бош врачи, вилоят соғ­лиқни сақлаш бошқармасининг штатсиз бош психиатри Сайфиддин Мамадалиев билан мулоқотимиз худди шу мавзуда кечди.

Айни пайтда бачадон бўйни ва кўкрак безлари ўсмаларининг олдини олиш учун кенг кўламда иш олиб борилмоқда. Туманимизда ҳам бу борадаги фаолият кучайтирилган. Тизимли тиббий кўриклар чоғида аёлларимизда учрайдиган бу хавфли касалликларга қарши зарурий чоралар кўрилмоқда. Кўп тармоқли марказий поликлиникамизда онкогинеколог хизмати йўлга қўйилган.

Она сути билан боқиш - ўзингиз ва чақалоқнинг соғ­лигини мустаҳкамлашнинг энг яхши йўлидир. Кўкрак сутидаги оқсил, ёғ, углевод, темир, кальций, витаминлар осон сўрилади, яхши ҳазм бўлади. Иммуноглобулин, интерферонлар болани касалликлардан ҳимоя қилади. Шу сабабдан чақалоқни 2 ёшгача узлуксиз она сути билан боқинг.

24 МАРТ - БУТУНЖАҲОН СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

Сил юқумли касаллик. Уни кўзга кўринмайдиган майда бактериялар-сил таёқчалари юзага келтиради. Кўп ҳолларда ўпкани зарарлайди. Баъзи ҳолларда мия ва мия қобиғи, суяклар, бўғинлар, буйраклар, жинсий аъзолар, кўз, ичак ва бошқа аъзолар сили ҳам учраши мумкин. Вақтида сезиб, даволанса муолажалар тезда самарали таъсир кўрсатади.

Ботулизм, яъни овқатдан заҳарланиш марказий нерв системасининг оғир токсик зарарланиши билан ўтади. Уни фақат энаэроб ва спора ташувчи бактерия қўзғотади. Касаллик юққан организмда жуда кучли заҳар (экзотоксин) ажратиш хусусиятига эга.