- Курилди: 975
Ботулизм - бу овқатдан заҳарланиш. Касаллик таркибида ботулизм микроблари бўлган озиқ-овқатлар истеъмол қилинганда вужудга келади. Унинг қўзғатувчилари табиатда кенг тарқалган бўлиб, чидамли споралари 5 соат қайнатилганда ҳам ҳалок бўлмайди. Ташқи муҳитда йиллаб сақланиши мумкин. Ботулизм қўзғатувчилари кучли таъсир этадиган токсин-заҳар чиқаради. Касаллик одамга ботулизм микроблари ёки токсинлари тушган озиқ-овқат маҳсулотларидан термик ишлов бериш қоидаларига амал қилинмай хонадонда тайёрланган сабзавот, мева, қўзиқорин, помидор, бодринг консервалари истеъмол қилинганда юқади. Айниган консервалар қопқоғи газ йиғилиши натижасида кўтарилиб шишиб қолади.
- Курилди: 2651
Ундан фориғ бўлиш учун аниқ ташхис зарур
- Мен бош оғриғидан қаттиқ азоб чекардим, - дейди норинлик Маҳмудахон Шокирова. Охири вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг консультатив-диагностика бўлимига учрадим. Бу ердаги энг замонавий тиббий аппарат -электроэнцефаллография текширувидан ўтдим. Ташхис аниқ бўлгани учун даволанишим узоқ кечмади. Бош оғриғидан деярли қутулдим.
- Курилди: 987
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 майдаги 673-сонли қарорида алоҳида белгилаб берилган.