Янгиерлик Шуҳрат Камолов танишларини меҳмонга чақирди. Мақсад "маза" қилиб ўтириш ва тайёрланган "маҳсу­лот"ни ўтказишдан иборат эди. Уч киши ўзига хос зиёфатга жамланишгач, пиёлаларга чой эмас, вино қуйилди. Икки-уч бор узатилгач, Шуҳрат гўёки ийиб кетди.

Қирғизистон билан Ўзбекистон қўшни давлат бўлганлиги туфайли ҳар икки томонда яшовчилар учун борди-келди қилиш ҳаётий эҳтиёжга айланган. Лекин мустақил давлатлар чегарасидан ўтишнинг ўзига хос тартиб қоидалари мавжуд. Булар қонун ва қарорлар билан белгилаб қўйилган. Чегара постлари орқали талаб этилган ҳужжатларни кўрсатиб чиқиб кетилади ёки кириб келинади. Бу талаб барчага бир хил ва қатъий ҳисобланади. Агар фуқаролар амалдаги тартибни бузсалар, тегишли жазога тортиладилар. Чунки, чегаралар дахлсизлиги масаласи доимо жиддий эътиборда ва назоратда туради. Қирғизистон фуқаролари Зулхумор Эсонбоева билан Гулнора Эргашеванинг ножўя қадамлари шунинг учун қимматга тушди.

Улар барибир назоратдан четда қолмадилар.

Ўнҳаятлик Эгамберди Қаю­мов жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг ҳукми билан 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш иши жазосига тортилди. Нима учун? Сабаби, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддаси 2-қисмининг "б" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганлигида айбдор, деб топилди.

Бунга унинг раҳбари Неъматилла Дадахонов йўл қўйган эди.

Тадбиркорлик - ҳалолликни талаб этади. Агар шунга амал қилинмаса, у ким бўлишидан қатъий назар, охир оқибат қонун олдида жавоб бериши тайин. Учқўрғон туманидаги "Покиза" улгуржи савдо шўъба корхонаси раҳбари Н. Дадахонов афсуски буни кечроқ билди. У масъул мансабдор шахс бўлгани ҳолда тумандаги 42-сонли мактабгача таълим муассасаси хўжалик мудири Г. Эргашев билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, қарийб бир йил болалар ҳақига хиёнат қилди. Очиқроғи, ўзи ҳам тўрт нафар фарзанднинг отаси бўлишига қарамай, кичкинтойларнинг ризқига чанг солди. Оз эмас-37 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўз фойдасига ўзлаштиришдан тап тортмади. Маҳсулотларнинг қиймати жами 117 миллион сўмликка етиб борганини қандай баҳолаш мумкин. Яна 60 фоизини нақд пулга айлантириб олган. Бу, тубанлик норасида болаларнинг ризқини қийиш, кечириб бўлмас жиноят эканлигини билмасмиди. Биларди, баднафслиги учун нопок йўлга қайта-қайта қадам қўйишдан тийилолмаган.

Инсоннинг янглишиши, хато йўлга қадам қўйиб, қаттиқ пушаймон бўлиши, кейинчалик ўз умрини заҳарлашдан тийилиши ҳаётда учраб туради, албатта. Лекин наманганлик Ҳайдарали Зупаровнинг тўрт фарзанднинг отаси бўлса-да, ҳали ҳозиргача гиёҳвандликдек боши берк кўчадан чиқолмаётгани беҳад ачинарли. У 1994 йилда, 2013 йилда икки бор судланишига, жазо муддатини ўтаганига қарамай, 2015 йили яна жиноят содир этгани тубанликдан бошқа нарса эмас.