- Унда қачон борай?

- Хоҳлаган вақтингизда.

- Бўпти, эртага кечки пайт сойнинг нариги тарафига келтириб берақол.

- Келишдик.

Белгиланган вақтда Жуманазар Расулов айтилган жойга етиб борди. Қарасаки, Мўминжон икки қоп қурт билан сой соҳилида кутиб турганди.

- Нима қиламиз?

- Мен лафзимда турдим, 600 минг сўмлик маҳсулотни беришга розиман. Фақат ўзингиз бу ёққа ўтсангиз бўлгани, елкангизга кўтариб қайтаверасиз.

У чегара ҳудуддаги сойни кечиб, Мўминжондан қопдаги қурт­ни олди. Бир амаллаб икки бор бу ёқдан у ёққа, у ёқдан бу ёққа ўтди. Қарзини ундирволганидан қувониб турган эди ҳамки кутилмаганда чегара ходимлари пайдо бўлишди.

- Отахон, ёшингиз улуғ экану, қонунни буздингиз, энди шунга яраша жавоб берасиз, - дейишди ҳарбий йигитлар.

"Юқори" маҳалласида яшовчи фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракати қайд этилган ҳужжатлар раймийлаштирилди. Иши судга оширилди.

Жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди 65 ёшли Жуманазар Расуловни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан амалдаги тартибга риоя қилмаган ҳолда Қирғизистон Республикаси ҳудудига ўтгани ва яна шундай қилиб қайтгани учун тегишли жазога тортди. Яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 223-моддаси 2-қисмининг "в" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айб­дор, деб топди.

Муқаддам судланмаганлиги, кексалиги ва нафақахўрлигини ҳисобга олиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима тўлаш жазосини тайинлади.

Албатта, қонунни бузганлиги учун отахон қаттиқ пушаймон эканлигини айтди. Лекин жазо муқаррар. Чегара дахлсизлиги ғоят муҳим. Ўрнатилган тартибни менсимасликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ҳақ НАЗАР.