Бироқ аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаётганига қарамай, ҳали бу борада қоидабузарликлар содир бўлиб турибди. Жумладан, Шокир Мирзабоев "Наманган - Қўқон" темир йўлининг 82 километридаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида УАЗ русумли автомашинасида поезд ҳаракатланиб келаётганини кўриб ҳам тўхтаб туриш қоидасига риоя қилмаган. Оқибатда поезднинг тўхташига сабаб бўлган. Унга нисбатан баённома тузилиб, вилоят ИИБнинг ЙҲХ бошқармасига чора кўриш учун юборилди.
Шунингдек, жамоат жойларида, айниқса, транспортда тамаки чекиш хавфли, ёнғинга сабаб бўлиши мумкинлиги барчага аён. Лекин наманганлик Қобил Бекназаров йўловчи поездда тамаки чекиб кетаётгани учун жаримага тортилди.
Бугун ҳар биримиз ҳушёрликни кундалик шиоримизга айланишини унутмайлик. Мақсадимиз ҳеч бир инсон нохуш воқеалардан азият чекмасин.
Қаҳрамон ТОЖИБОЕВ,
Наманган вилоят ИИБ транспорт ЖХТБ инспектори, лейтенант.