Ҳаёт инсонга бир бора инъом этиладиган беназиру бебаҳо неъмат. Бу неъматдан баҳрамандликка барака берувчи асосий омил соғлом турмуш тарзидир. Кимки, унинг барча жиҳатларини ўзида мужассам эта олса, умри янада тотли, янада узун бўлишига эришаверади. Кимки, бепарво қараса, ўзига фақат зиён келтиради. Ҳаётнинг бебаҳолик қадр-қимматига путур етказади. Охир-оқибат саломатлиги заифлашади, руҳи тушкунлашади, хатти-ҳаракати сустлашади. Ана ўшанда чекилган афсус надоматлари ўрнини ҳеч нима қоплаёлмайди. Поездга чиқишга кечиккан йўловчидай армонлар азобидан асло қутулолмайди. Демак, соғлом турмуш тарзи биз учун ҳам, сиз учун ҳам, улар учун ҳам, ёки жамулжам ҳолатда ҳаммамиз учун ҳам бағоят ҳаётий зарурат бўлиб тураверади.

Косонсой туманида "Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларини тиббий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ҳаракати" мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.

Вилоят ногиронларни реаблитация қилиш ва протезлаш марказида ҳам сана тантанали нишонланди.

Поп туманидаги Марғизор қишлоғида жойлашган "Мурувват уйи"да Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тантана ташкилланди.

Маълумки, республикамизда ҳар йили қиш мавсуми бошланиши олдидан "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" ўтказилиб келинмоқда. Тилсиз ёв бўлган оловдан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўла риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтамиз.