дейишмоқда Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 

1-оила поликлиникаси меҳнат жамоаси

Тиббиёт муассасасига ташриф буюрар эканмиз, оқ халатли саломатлик посбонларини муолажалар билан банд эканликларини пайқадик. Шифокорлар қабулларига келишган беморларига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатишаётганининг шоҳиди бўлдик. Улар ҳузуридан мамнун чиқаётган беморлар беихтиёр диққатимизни тортди.

Поёнига етган 2016 йилда таҳририятимиз почтасига жамоатчи мухбирларимиз, ижодкорлар, шифокор-мутахассислардан шунингдек, вилоятимиз тиббиёт тизимида сидқидилдан меҳнат қилаётган саломатлик посбонлари иш фаолиятидан ҳикоя қилувчи ҳамда аҳоли орасида  турли  касалликларнинг олдини олишга  қаратилган кўплаб мактублар олдик.

Ширинсўз, камтар, самимий, атрофидагиларга эътиборли инсонлар билан қанча кўп гаплашсанг шунча оздек туюлаверади. Ҳамюртлари ҳурматини ҳамиша жо­йига қўядиган, уларнинг дардини дардим, қувончини қувончим деб биладиганларнинг қадри баланд бўлаверади. Шифокор Насибахон Раҳмонова ана шундай тоифадаги инсонлар сирасига киради.

Шу йил 7 декабрь куни, қутлуғ байрамни нишонлаш арафасида мамлакатимиз пойтахти Тошкентдаги гўзал ва муҳташам "Ўзбекистон" анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекис­тон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёрқин ва сермазмун маърузаси тингланди. Маърузада эътироф этилганидай: "Ўтган давр мобайнида Конституциямизда мухрлаб қў­йилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиё­сий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган самарали ислоҳотларга асос бўлди". Йилдан-йилга барча жабҳаларда юксак марралар эгалланиб келинмоқда. Айниқса, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури доирасида белгиланган ғоят масъулиятли вазифаларнинг 2016 йил давомида изчил ижроси таъминланмоқда.

Наманган шаҳридаги "Висол" тантаналар мажмуида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида Фарғона водийси вилоятлари болалар жарроҳларининг минтақавий анжумани бўлиб ўтди. Унда болалар жарроҳлигининг долзарб масалалари муҳокама этилди.